• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Телевидениедан ортмаяпмиз”. Давактив агентлиги матбуот котиби жамоатчилик саволларини нега очиқ қолдирмоқда?

    “Дарё” мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот котиби Илёс Абдужамбуловдан жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётган айрим масалаларга изоҳ сўради. Дастлаб у саволларга жавоб олиб беришни ваъда қилди. Аммо орадан 22 кун ўтди ҳамки маълумот берилмади. Илёс Абдужамбулов жавоблар юзасидан раҳбариятдан изн сўраш жараёнини чўзишда давом этмоқда.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Беписанд матбуот котиби

    Президент қарори билан давлатга қарашли 29 та йирик корхона 2025—2026 йилларда сотувга чиқарилиши белгиланди. Улар орасида миллиардлаб доллар ташқи қарз (кредит) эвазига қурилган Uzbekistan GTL заводи ҳам бор. Жорий йил 23 апрель куни “Дарё” Давактив агентлиги масъули Илёс Абдужамбуловдан мазкур завод сотилишининг сабаблари, кредитлар тақдири нима бўлиши ва унинг бошланғич қиймати қанча экани тўғрисида саволлар юборди. Чунки 2023 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодир Сиддиқов завод қурилиши учун 10 йиллик кредит олинганини айтган. Ўшанда қарз узилишига 9 йил қолганини таъкидлаган.

    Қолаверса, бу мавзу жамоатчилик фаоллари томонидан турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Масалан, иқтисодчи Отабек Бакиров завод хусусийлаштирилиши борасида хавотирли фикр билдирган.

    “Нархи каррасига шиширилган, очилганидан буён зарарда ўтирган, ваъда қилинган ишлаб чиқариш, экспорт ва солиқ тушумлари умуман таъминланмаган, бўғзигача қарзга ботирилган, технологик юраги “лизингга” сотиб юборилган Uzbekistan GTL заводи оммавий савдоларга чиқариладиган корхоналар рўйхатига киритилган. Заводнинг 100 фоиз улуши сотилади ва бир неча йиллар аввал прогноз қилганимиздек, Резинотехника заводи, Hyatt отели кабиларнинг тақдирини такрорлайди. Фақат жуда катта миқёсда. Балки завод каррасига қиммат тарзда қурилаётгандек шундай якун билан ҳалқани ёпиш мўлжал қилинган бўлгандир”, деб ёзган иқтисодчи Telegram’даги каналида.

    Davletov.uz каналида эса йирик давлат корхоналари сотилиши юзасидан матбуот анжумани ташкил этилмаганига эътибор қаратилган.

    “Ўтган ҳафта мамлакат иқтисодий ҳаёти учун катта аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжатлар — 2025 йил учун хусусийлаштириш дастури ҳамда 29 та йирик компанияни оммавий савдоларга чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Одамларда хавотир, саволлар туғилди. Лекин ҳукумат жамоатчиликка жўяли тушунтириш, изоҳ бергани йўқ, на ОАВ учун матбуот анжумани ўтказилди. Муҳим ҳужжат қабул қилинганда зарур бўлган ахборот кампанияси яна унутилди”, деб ёзган канал муаллифи.

    Илёс Абдужамбулов “Дарё”га масала юзасидан агентлик изоҳ беришини маълум қилган, лекин жараён пайсалга солиняпти.

    Қарорда “давлат улушлари ишончли бошқарувга берилган бўлса, улар баҳоланган қийматда дастлаб ишончли бошқарувчига таклиф этилади”, деб ёзилган. Агентлик масъулларига йўлланган саволлардан бирида ушбу жумлани изоҳлаш ҳам сўралган. Ҳозир ишончли бошқарувдаги корхоналар нега аукционга чиқарилмай, аввал бошқарувчига сотиш таклифи билдирилади? Бундай талаб “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга зид эмасми?

    Отабек Бакиров таҳлилига кўра, GTL заводи яширин қарор билан Air Pruducts ёки Saneg’га ишончли бошқарувга берилган. Бу мазкур компания истаса, GTL заводини ким ошди савдоларисиз тўғридан тўғри сотиб олиши мумкин дегани.

    “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида ОАВнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кун муддатда кўриб чиқилиши кўрсатилган. Мазкур нормада сўров рад этилган тақдирда, асослантирилган жавоб берилиши кераклиги ёзилган.

    “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунда сўров олинган санадан бошлаб 15 кундан кечиктирмай жавоб қайтарилиши лозимлиги белгиланган.

    Сўров юборилганига 22 кундан ошди. Агентлик жавоб қайтаришга шошилмаяпти. Матбуот котиби 24 апрелдаги ёзишмаларда журналистга “телевидениедан ортмаяпмиз, навбати билан раҳбариятдан жавоб олиб берамиз”, дея маълум қилган.

    Агентлик директори ўринбосарлари интервьюни фақат давлат телеканаллари, масалан “Ўзбекистон 24” га берадими? Ҳарқалай, “телевидениедан ортмаяпмиз”, деганда шу канал назарда тутилган чоғи, агентлик Telegram саҳифасида апрель ойида фақат мазкур телеканал лавҳалари ва интервьюлари жойлаштирилган. Жамоатчиликни ўйлантирган ва эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларга қачон жавоб қайтарилади?

    Саволлар йўлланганидан беш кун ўтиб (28 апрель куни), матбуот котибига бу ҳақда эслатилган. “Саволларни раҳбариятга етказдим, жавобга қараб иш тутамиз”, деб ёзган агентлик масъули.

    Сўнг яна Илёс Абдужамбулов билан боғланишга уринишлар бўлди. Лекин у сўровларга жавоб беришни кечиктиришда давом этяпти. Бугун 16 май санаси. Жавобдан ҳам, интервью берадиган мутахассисдан ҳам дарак йўқ.

    Бу биринчиси эмас

    Бундай ҳолат Илёс Абдужамбулов билан биринчи марта юз бераётгани йўқ. 2024 йил март ойида ҳам шунга ўхшаш вазиятга дуч келинган. Ўшанда, 4 март куни Дониёр Комиловга қарашли компания “Ўзбекнефтгаз”нинг 78 та заправкасини ҳеч қандай очиқ ва шаффоф савдоларсиз сотиб олгани жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлган. Манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин бўлган бу ҳолат юзасидан “Дарё” Давактив агентлиги матбуот котибига мурожаат қилган. Агентлик хабарни тасдиқлайдими ёки йўқлиги сўралган. Шу билан бирга, Комилов эгалигидаги компания “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖни ҳам яширин тарзда сотиб олгани тўғрисида хабар тарқалган. Орадан 1 йилдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, агентлик матбуот котиби мазкур масала бўйича изоҳ бермади.

    Матбуот котибига чора кўриладими?   

    Давактив агентлиги сайтига кирилса, матбуот котибига ўнлаб вазифалар юклатилганини кўриш мумкин. Мисол учун, бу лавозимдаги шахс агентлик фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситаларига тўлиқ ва тезкор ахборот бериб бориши кераклиги ёзиб қўйилган. Унинг яна бир вазифаси сифатида ОАВда мунтазам равишда агентлик раҳбарлари чиқишларини ташкил этиш зарурлиги кўрсатилган.

    Матбуот котибига танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириш вазифаси ҳам юклатилган. Лекин агентлик ахборот хизмати муҳокамаларга сабаб бўлган юқоридаги каби муҳим мавзуларга муносабат билдирмай келмоқда.

    Skrinshot: davaktiv.uz
    Скриншот: davaktiv.uz

    Қонунчиликда давлат мулкини хусусийлаштиришда очиқлик ва шаффофлик, ҳисобдорлик, тенг рақобат муҳитини таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик каби принципларга амал қилиниши белгиланган. Бу норма ижроси қай даражада таъминланмоқда? Саволлар эса юқорида ёзилганидек, очиқ қолдириляпти.

    Давлат органлари оммавий ахборот воситаларини тенг кўриши, улар билан нормал муносабатда бўлиши аввало жамият учун муҳим. “Олдин телеканалга, кейин бошқаларга ахборот берамиз”, қабилида иш тутиш ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Давлат органлари халққа хизмат қилаётган экан, ахборотни ҳам халқ учун беради. Журналистларнинг барча саволларига имкон қадар жавоб қайтариш ҳар бир давлат тузилмасининг бурчи эмасми?

    Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарияти жамоатчиликни қизиқтирган ва хавотир уйғотаётган масалалар юзасидан матбуот анжумани ўтказадими? Ўз вазифасига масъулият билан ёндашмаётган матбуот котибига нисбатан чора кўрармикан? Буни энди вақт кўрсатади.

    Исломбек Умаралиев

    16 май, 16:27   Изоҳ (0)   2615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «2 800 тадан ортиқ давлат активи сотувга чиқарилди» – Давактив агентлиги раиси ўринбосари Бекзод Усмонов

    22.08.2022, 15:05

    «Хусусийлаштириш ҳажмини бир млрд долларга етказамиз». Давлатга тегишли бир қатор йирик корхоналар сотилиши маълум қилинди

    08.11.2022, 22:06

    «Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилиш нархидан арзонга эмас, 1,7 баробар қимматга сотилди» – Давактив 

    18.11.2022, 19:17

    Ўзбекистонда энг кўп фойда кўрган ва энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари эълон қилинди

    09.08.2023, 18:06

    “Шарқ” нашриёти ва ЎзА биноси сотувга чиқарилади

    21.09.2023, 00:05

    Ўзбекистонда янги Ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди

    04.01.2024, 10:14

    “Шарқ” нашриётига тегишли бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектураси сақлаб қолиниши расман маълум қилинди

    24.01.2024, 00:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.