• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хусусийлаштириш ҳажмини бир млрд долларга етказамиз». Давлатга тегишли бир қатор йирик корхоналар сотилиши маълум қилинди

    Ўзбекистонда бир қатор йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш ишлари давом этмоқда ва айримларини бу жараёнга тайёрлаш бошланади. Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форумда мазкур масалада алоҳида сессия ташкил этилди ва унда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов маъруза қилди.

    Акмалхон Ортиқов

    Акмалхон Ортиқов
    Фото: «Дарё»

    «Хусусийлаштириш кўлами катталашмоқда»

    Бугунги кунгача мингдан ортиқ давлатга тегишли кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилди. Шу билан бирга, давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёни ҳам давом этмоқда. Яқинда қабул қилинган президент фармони билан хусусийлаштиришга катта старт берилди. Бу бирданига ҳамма давлат корхоналарини сотиш эмас, балки хусусийлаштиришга тайёрлашдир.

    Аввало, қандай қилиб сотиш керак, деган саволга аниқ жавоб бўлиши зарур. Масалан, иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштириш керак. Лекин қандай қилиб? Ҳар бир электр станцияни алоҳида сотиш керакми ёки давлат улушининг бир қисмини стратегик инвесторга сотган маъқулми, деган саволларга жавоб бериш учун ҳам халқаро консултантларни ёллаяпмиз.

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни хусусийлаштириш бўйича консултант ёллаймиз. Ёки бўлмаса, телекоммуникация соҳасида мобил компания бор – UMS. Уни ҳам хусусийлаштириш бўйича консултант ёллаймиз.

    Айрим одамлар хусусийлаштириш жараёнлари секинлашиб қолди, деган фикрларни билдирмоқда. Бу нотўғри. Ҳозирда хусусийлаштириш жараёнлари кўлам жиҳатдан катталашиб бормоқда. Энг тўғри қарорларни қабул қилиш албатта, катта масъулият. Ҳар бир йирик корхона ортида минглаб иш ўринлари турибди. Биз барча жиҳатларни ҳисобга олишимиз зарур.

    Хусусийлаштиришдан давлатга қанча маблағ тушмоқда?

    2021 йилгача хусусийлаштиришдан тушган маблағлар бюджетнинг манбаи сифатида қаралмаган. Ўтган йили хусусийлаштиришдан тушган пуллар қарийб 700 миллион доллар атрофида бўлди. Шундан 400 миллион долларга яқин пуллар хусусийлаштириш жамғармасига келиб тушган. 2022 йилнинг ўтган даврида хусусийлаштириш жараёни 5 триллион сўмдан ортиқ миқдорни қамраб олган бўлса, шундан 4 триллион сўмга яқин маблағлар жамғармамизга келиб тушган.

    Йил охиригача олдимизда катта режалар бор. Катта лойиҳалар мавжуд. Хусусийлаштириш ҳажмини қарийб бир миллиард долларга етказмоқчимиз. Бунинг учун олдимизда якунига етказилиши лозим бўлган кўп ишлар турибди.

    «Деҳқонобод калий заводи»ни хусусийлаштириш бўйича қўлимизда мандатимиз бор. Лекин нима учун хусусийлаштиришни эълон қилмаяпмиз? Чунки уни сотиш муаммо эмас, заводнинг эртага ишлаши ва инвесторга жозибадор таклиф киритиш энг катта масала бўлиб турибди. Минерал хом ашё базасини халқаро стандарт даражасига кўтариб, заводни кейин сотмоқчимиз. Инвестор бу ерга ишонч ва кафолатга эга бўлсагина келади. Ёки бўлмаса, олдимизда «Фарғона азот»ни хусусийлаштириш масаласи турибди. Бу табиий газда ишлайдиган корхона. Консултантлар томонидан мазкур завод бўйича инвесторга нима кафолат берасан, деган савол бўлди. Чунки табиий газни бу заводга камида 10 йиллик кафолатини беришимиз керак.

    Мана шунақанги ишларни амалга ошириш лозим. «Фарғона азот»да 5 минг 500 нафарга яқин одам ишлайди. Эртага завод сотилганда табиий газ таъминотида узилишлар бўлмаслиги керак. Хусусий мулкка айлантиришнинг шу нуқталарни ҳам ҳисобга олиш зарур. Биз бир томондан хом ашё кафолатини беряпмиз. Албатта, у хом ашёни осмонга учириб юбормайди, заводда ишлаб чиқаришда фойдаланади. Иккинчи томондан, кафолатланган иш ўринлари сақлаб қолинади. Ва инвестор кейинги корхонани ривожлантириш учун ҳам ишонч билан пул тикади.

    Coca-Cola’нинг давлат улуши сотилгандан кейинги тақдири ҳақида

    Ўтган йили Coca-Cola’даги 57 фоиз давлат улушини хусусийлаштирганимиз яхши жараён бўлди. Юқори нархга хусусийлаштирдик. У ҳақиқий эгасига сотилгани учун, тадбиркор бутун корхонани сифат жиҳатдан яхшилаш устида ишламоқда. Яъни ҳозирда Coca-Cola Самарқандда завод қуришни бошлади. Бу завод қурилишига инвестор томонидан 78-80 миллион доллар атрофида инвестиция қилиниши режалаштирилган. Яна бир йўналиш Урганчда Coca-Cola заводларидан бири жойлашган. У ерда жиҳозлар эскирган. Унга яна 40 миллион доллар сарфланмоқда. Учинчиси, компаниянинг Наманган шаҳри марказида заводи бор. Уни шаҳардан четроққа кўчириш таклифи билдириляпти. Бунинг учун ҳам камида 40 миллион доллар пул сарфлаш режаси мавжуд.

    Тадбиркор 252 миллион доллар давлатга пул тўлаб заводни сотиб олди. Унинг орқасидан яна 160 миллион доллар инвестиция олиб келяпти. Корхона Ўзбекистонда ишлаб турибди, унга солиқ тўлаяпти, ишчилар ишламоқда. Ҳаммаси амалга ошириляпти. Демак, давлат корхоналарини хусусийлаштиришга инвесторни жалб қиладиган даражада тайёрлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.

    Жамшид Қўчқоров

    Форумда иштирок этган Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров «Дарё мухбирига берган интервьюсида давлат корхоналарини хусусийлаштиришда қайси мамлакатлардан кўпроқ таклифлар тушаётганини айтди.

    Давлат активларини хусусийлаштириш борасида турли мамлакатлардан инвесторлар таклифлар билдирмоқда. Масалан, Буюк Британия, Ҳиндистон, Сингапур, Туркия, Шарқий Европа мамлакатларидан, қўшни Қозоғистондан ҳам ўрта даражадаги корхоналарни сотиб олишга қизиқиш кучли. Давлатга қарашли меҳмонхоналарни сотяпмиз. Бунга айниқса, Араб мамлакатларидан қизиқиш жуда катта бўлмоқда. Шунинг учун яқин ҳафталарда Hyatt regency меҳмонхонасини сотамиз. Бу жараён якуний босқичда турибди. Шу билан бирга, «Тошкент» меҳмонхонаси ҳам хусусийлаштириш жараёнида.
    Шунингдек, Жамшид Қўчқоров «Фарғона азот»ни сотиш ишлари нега кечикаётганига ҳам изоҳ берди.

    «Яқинда «Фарғона азот»ни сотиш ишлари якунланади. Яхши ҳамкорлар бор. Қизиқиш жуда юқори. Тўғри, бу корхонани хусусийлаштириш ишлари режадан бироз ортда қолмоқда. Яъни бу октябрь ойи охиригача амалга ошиши керак эди. Лекин харидорлар яна икки ҳафта чўзишга рухсат сўради. Умид қиламизки, келишувни шу йил имзолашга эришамиз. Шу билан бирга, «Деҳқонобод калий заводи»ни ҳам хусусийлаштирамиз. 2023 йилнинг учинчи чорагида бу иш якунланади. Келгуси йили «Навоий азот»ни ҳам тўлиқ хусусийлаштиришни бошлаймиз», – деди бош вазир ўринбосари.

    08.11.2022, 22:06   Изоҳ (1)   10115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5418570948@telegram.org / 09.11.2022, 08:55

      Prezidentni boʻsh, samarasiz, foydalanilmayotgan binolarni xususiylashtirish maqsadida auksionga chiqarish toʻrisidagi qarorini roʻkach qilib biz 10 yilga icharaga olib samarali foydalanayotgan binoni auksionga chiqarib yuborishdi. Shu adolatdanmi. Bilaman xatimni yana viloyatga qaytarib yuborasizlar shu sizlarning chora koʻrishingiz ular prezident qarorini roʻkach qilishadi. Nahot prezident tadbirkordan binosini tortib ol puli boʻlsa sotib olsin boʻlmasa yigʻishtirisin deb qaror chiqarsa.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент топшириғи: Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкин

    08.11.2022, 22:03

    Ўзбекистон делегацияси Оқ уй ва АҚШ Давлат департаментида музокаралар ўтказди

    08.11.2022, 21:23

    Видео: «Ҳисор» қўриқхонасида икки боласи билан озиқланиб юрган она айиқ

    08.11.2022, 20:45

    «Самарқандда бўлиб ўтган иқтисодий форум менда жуда бир ташвишли ҳиссиёт уйғотди» — иқтисодий таҳлилчи Абдулла Абдуқодиров

    08.11.2022, 20:19

    Фарғонада мусодара қилинган Nexia-3 ни қарийб 4 минг долларга олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    08.11.2022, 19:57

    Ўзбекистон 9 ойда Россияга 73 мингта телевизор экспорт қилди

    08.11.2022, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.