• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Hyatt Regency меҳмонхонаси қурилиш нархидан арзонга эмас, 1,7 баробар қимматга сотилди» – Давактив 

    Давлат активларини бошқариш агентлиги 10 ноябрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг 100 фоиз давлат улушини «Abu Dhabi Uzbek Investment» МЧЖ компаниясига 87 миллион АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришилганини хабар қилганди. Ижтимоий тармоқлар фаоллари меҳмонхонанинг сотилган нархи унинг қурилиш харажатларидан (205 миллион доллар дейилган) анча арзонлиги тўғрисида хабар тарқатган ва бу муҳокамаларга сабаб бўлганди. Агентлик директори Акмалхон Ортиқов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида меҳмонхона қурилиши ва сотилиши билан боғлиқ жараёнларга изоҳ берди.

    Акмалхон Ортиқов

    Акмалхон Ортиқов
    Фото: «Дарё»

    Акмалхон Ортиқовнинг айтишича, бу ерда асосий нуқта меҳмонхонанинг қурилиш давридаги валюта курси билан бугунги курс тафовутига боғлиқ.

    Маълумки, меҳмонхона қурилиши 2012 йилда бошланган бўлиб, 2016 йил охирида якунланган. Меҳмонхона «Пойтахт қурилиш ва хизматлари» МЧЖ балансига тасдиқланган техник-иқтисодий асослантириш(ТЕО)да кўрсатилган қийматга асосан (1 доллар – 2 минг 750 сўм, валюта курси бозор баҳосини ифодаламайди) қабул қилинган ва унинг умумий қиймати 566  миллиард сўмни ташкил этган. Харажатларнинг асосий қисми миллий валюта сўмда амалга оширилган.

    Халқаро баҳолаш стандартларига мувофиқ, меҳмонхона бизнес сифатида баҳоланади ва Меҳмонхонани баҳолаш халқаро умумеътироф этилган баҳолаш ёндашувлари асосида амалга оширилган.

    Инвесторнинг нарх таклифи меҳмонхонанинг баҳолаш қийматидан анча юқори, консултантнинг меҳмонхона индикатив нарх диапазониинг юқори қисмига киради.

    Бунда, амортизация таъсири даражасини ҳам инобатга олиш керак: ҳисоб сиёсатига асосан бино ва иншоотларга ўртача 20 фоизни, мебель жиҳозларга эса ўртача 70 фоизни ташкил этади.

    Меҳмонхонанинг даромади ҳар бир хона нархи ва хоналар бандлиги каби омилларга боғлиқ. Меҳмонхонанинг бандлигига мамлакатга сайёҳлар оқимини тўхтатган пандемия даври ҳам таъсир кўрсатди. Амалда меҳмонхона бизнеси ва туризм 2021 йил охиридагина тиклана бошлади.

    Меҳмонхона фаолият бошлаганидан ҳозирги кунга қадар ўз сегментидаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлиб, барча мажбуриятларини бажариб келмоқда, хусусан 2020 йилга қадар соф фойдасининг 30 фоизини, 2021 йилда эса 50 фоизини бюджетга ўтказган.

    Ҳозирги геосиёсий вазиятга кўра, сайёҳлар оқимининг ижобий прогнози, шунингдек, халқаро меҳмонхона брендларининг кириб келиши туфайли минтақадаги рақобатни ривожланиши, меҳмонхонанинг келгусида кутилаётган пул оқимларини ҳисоблашда ўз аксини топган.

    2017 йилдаги валюта сиёсатининг либераллаштирилиши (чет эл валютасини эркин сотиш ва сотиб олиш) бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида миллий валютанинг курси ўзининг адолатли қийматига мослашган, хусусан, 2013 йилдаги АҚШ доллари/сўм курси ўртача 1 АҚШ доллари учун 2 минг 97 сўмни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг 10 ойида ўртача 1 АҚШ доллари учун 11 минг 10 сўм бўлган.

    Меҳмонхонанинг тўлов қиймати жорий курс билан ҳисобланганда 974  миллиард сўмдан ошади, бу қурилиш харажатининг миллий валютадаги қиймати (566  миллиард сўм, ушбу харажатлар 2013 йилги валюта айирбошлаш курси бўйича сўмда тан олинган)га нисбатан 1,7 баробарга юқори демакдир.

    Шу билан бирга, Инвестор томонидан тўлов суммасига қўшимча равишда 12 миллион АҚШ доллари ҳажмида меҳмонхонани ривожлантириш учун инвестиция киритиш таклифини ҳам берган.

    Акмалхон Ортиқов, Давлат акативларини бошқариш агентлиги директори.

    Суҳбат давомида Акмалхон Ортиқов «Abu Dhabi Uzbek Investment» МЧЖ тўғрисида ҳам маълумот берди.

    «Abu Dhabi Uzbek Investment» МЧЖ ҚК инвестиция фонди бўлиб, унинг асосий акциядори (75 фоиз) 1971 йилда ташкил этилган Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ҳисобланади. Сўнгги 50 йилда жамғарма дунёнинг 97 та давлатидаги лойиҳаларга сармоя киритган. Инвестициялар ҳажми қарийб 41 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. «Abu Dhabi Uzbek Investment» МЧЖ ҚК 2022 йил сентябрда Самарқанд инфратузилмасини модернизация қилиш учун 300 миллион АҚШ доллари ажратган, шунингдек, 757 та кичик ва ўрта бизнес субъектларини қарийб 50 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштирган. Компаниянинг бошқарув раиси Абу Даби амирлигининг ҳукмрон қироллик оиласи аъзоси, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти девонининг раҳбари, шунингдек, «Манчестер Сити» футбол клуби эгаси Мансур ибн Зоид Ал Наҳаён ҳисобланади. Давлат улушини сотиб олиш фақатгина хорижий инвесторнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади. Тўлов олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг бир йўла амалга оширилади», – деди агентлик раҳбари.

    18.11.2022, 19:17   Изоҳ (0)   17721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангрен шаҳри ҳокимининг тадбиркорни ҳақоратлагани эшитилган аудио тарқалди

    18.11.2022, 19:02

    Президент ҳаво ифлослангани ва кўчат экишда ҳокимликлар билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси вазифалари аниқ тақсимланмагани ҳақида гапирди

    18.11.2022, 18:52

    Самарқандда фуқаро 40 минг доллар бериб АҚШга бормоқчи бўлди

    18.11.2022, 18:37

    Uzbekistan Airways’га тегишли самолётда шикастланиш борлиги айтилган хабарга муносабат билдирилди

    18.11.2022, 18:12

    Сенат Қирғизистон билан чегарани делимитация қилиш ва Кампиробод сув омбори тўғрисидаги шартномаларни маъқуллади

    18.11.2022, 17:56

    Бош прокуратура: 464 та спорт муассасасида 27 млрд сўм зарар аниқланди

    18.11.2022, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.