• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Исроил Ғазо сектори аҳолисини минтақа ташқарисига чиқариш мақсадида “Гидеон аравалари” махсус операция ўтказади. Бу ҳақда БАА нашри Тҳе Натионал хабар бермоқда.

    Фото: Getty Images

    Маълумотларга кўра, “Гидеон аравалари” операцияси доирасида анклав жанубида ягона гуманитар ҳудуд ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда 2 миллионга яқин тинч аҳоли жойлаштирилиши кўзда тутилган. 

    Айтилишича, Миср ва Ғазо сектори чегараси яқинида 50-70 квадрат километрлик майдон доирасида зона ташкил этилади.

    “Бу янги Накбага жуда ўхшаб кетади”, деди бир манба, 1948 йилда Исроил давлати ташкил топган пайтда 700 000 га яқин фаластинликларнинг ўз уйларидан кўчирилишини тасвирлаш учун арабча “фалокат” ёки “офат” маъносини англатувчи сўзни ишлатиб.
    “У ерда чодирлар, оддий тиббиёт марказлари ва мактаблар бўлади. Барчаси Исроил ҳарбийларининг қаттиқ назорати остида туради. Гуманитар ёрдам минимал миқдорда етказиб берилади. Тахминларга кўра, фаластинликлар учун у ерда яшаш шунчалик оғир бўладики, уларнинг кўпчилиги кетишни хоҳлайди”, деган нашр манбаси.

    Таъкидланишича, Исроил ҳужумининг фаоллашуви ва фаластинликларни Ғазо жанубига кўчириш режаси ҳақидаги хабарлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистони, БАА ва Қатарга ташриф буюрадиган Яқин Шарққа муҳим сафаридан бир ҳафтадан сал олдинроқ пайдо бўлган.

    Фото: Тҳе Натионал

    Январь ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо аҳолисини учинчи мамлакатларга кўчириш ва анклав ўрнида курорт зонаси барпо этиш ниятини билдирган эди. Бу таклифларга кўра, АҚШ Ўрта Ер денгизининг шарқий соҳилидаги ҳудудларни эгаллаб олиб, уни ҳашаматли пляж курортига айлантирмасдан аввал Ғазодаги фаластинликларни асосан Миср ва Иорданияга кўчириш кўзда тутилган.

    Қоҳира ва Уммон, шунингдек, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва БМТ агентликлари бу таклифларни қоралади, баъзилар бу режани этник тозалаш деб атади. Миср фаластинликларга нисбатан янги адолатсизликнинг бир қисми бўлмаслигини таъкидлаб, Ғазо аҳолисини қабул қилиш унинг миллий хавфсизлигига путур етказишини айтди.

    Кутилаётган операция доирасида Исроил армияси (САХАЛ) минтақанинг катта қисмини ўз назоратига олиши тахмин қилинмоқда. Кўплаб биноларни бузиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ҲАМАС ҳаракатланиш ва қурол-яроғ контрабандаси учун фойдаланадиган туннеллар тармоғини йўқ қилиш мўлжалланмоқда. Ер ости иншоотларида 2023 йил 7 октябрдаги ҳужум пайтида асирга олинган тирик исроиллик гаровлар ҳам бўлиши мумкин.

    Маълум қилинишича, 2023 йил октябрда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бошланганидан буён Ғазо секторида 52 500 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Ҳудудларнинг аксарияти вайронага айланиб, аҳолининг кўпчилиги камида бир марта кўчиришга мажбур бўлган.

    “Гидеон аравалари” операцияси Дональд Трампнинг Яқин Шарққа сафари якунлангач 15 майдан кейин бошланиши кутилмоқда.

    8 май, 20:45   Изоҳ (0)   3767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Ғазо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Ғазодаги 70 фоиз ҳудудга фаластинликлар киришини тақиқлади 

    7 май, 10:25

    Москвадаги Ғалаба парадида дунёнинг 29 та давлати раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда

    7 май, 17:50

    ОАВ: Исроил БАА воситачилигида Сурия билан махфий музокаралар олиб бормоқда

    7 май, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.