Disney компанияси бизга барча вақтларнинг энг буюк анимацион фильмларини тақдим этди. Мухлислар уларни доимий равишда қайта томоша қилишади. Аммо шундай мультфильмлар борки, улар томошабинларда бир нечта жавобсиз саволларни келтириб чиқаради.
Севимли Disney мультфильмларидан айрим тушунарсиз лаҳзалар.
“Соҳибжамол ва Махлуқ”
Ҳикоянинг бошида сеҳргар шаҳзодани лаънатлайди, у етарлича катта бола сифатида кўрсатилган. Сеҳрда айтилишича, агар у ўзининг 21 ёшга тўлгунига қадар муҳаббатини топмаса, абадий махлуқ кўринишида қолади.
Кейинроқ Люмер қасрда яшовчилар 10 йилдан буён тавқи лаънат остида эканини айтади. Бу эса шаҳзоданинг 11 ёшида махлуққа айланганини англатади. Бу ҳолат нафақат ҳикоянинг бошидаги саҳналарга зид, балки бир оз адолатсиз ҳам кўринади. Ахир 11 ёшли боланинг бегона аёлга қўпол муносабати бунчалик оғир жазога лойиқми?
Бундан ташқари, агар шаҳзода 11 ёшда бўлса, унинг ота-онаси қаерда эди? Ҳикояда қирол ёки малика ҳақида ҳеч нарса айтилмайди. Улар Парижда бўлиб, ҳокимият юритадими? Болани катта сарой ва хизматкорлар билан ёлғиз қолдириш — бу ҳақиқатга яқинми? Бутун қасрда яшовчилар ғойиб бўлган бўлса, шунча вақт давомида ҳеч ким уларни изламаганми?
Белл шаҳарга кириб борганида у атрофдаги одамлардан ўзининг қанчалик яхшироқ экани ҳақида куйлайдими? Ёки шаҳар аҳолиси бу ғалати қизни уларнинг жамиятига мос келмаслигини куйлашни бошлаганми? Ким биринчи бўлиб бу зиддиятли оҳангни бошлаб берди? Бу саволлар ҳалигача жавобсиз қолмоқда.
“Золушка”
Золушканинг туфлиси билан боғлиқ саволлар. Шаҳзода қандай қилиб баллдан кейин нотаниш қизни айнан туфли орқали излашга қарор қилди? Ахир у қизнинг юзини кўрган. Агар сарой хизматчилари Золушкани уйига етиб боришдан олдин тасодифан бошқа бир қизнинг оёғи айнан ўша туфлига сиғиб қолганида нима бўларди?
Агар шаҳзода бу қизни чин дилдан топмоқчи бўлган бўлса, нега ўзи уни изламади? У бу масъулиятни сарой хизматкорларига топширади. Бу эса бир оз ғалати.
Нега Золушкага сеҳр ёрдамида берилган бошқа кийим-кечаклар тонгда йўқолган бўлса-да, туфлилар ўз ҳолича қолган? Ахир уларни ҳам сеҳргар аёл берганди.
“Оппоғой ва етти гном”
Бу мультфильмдаги ёвуз маликанинг ўзига бўлган ишончи пастга ўхшайди. У жуда жозибали кўринса-да, ойнадан ҳар доим: “Мен энг чиройлиманми?” деб сўрайди ва ойна унга “йўқ” деса, дарҳол ишонади.
Аслида Оппоғой чирой очгунча йиллар ўтади. Шундай савол туғилади: Оппоғой ойна чиройлироқ деб айтган биринчи қизми? Ёки малика илгари ҳам ўзидан чиройли деб ҳисобланганлардан халос бўлишга ҳаракат қилганми? Эҳтимол, маликада узоқ рўйхат бўлиб, ўша рўйхатдан ойнанинг айтганларига қараб одамларни йўқ қилиб борган. Қизиқ, агар ойна бир кун “сендан чиройлироқ йигит бор” деса, малика нима қилган бўларди?
“Уйқудаги малика”
Нега Малефисента Аврорани қидиришга бориб 16 йил кутди? У қушни юборганидан сўнг қизни бир кун ичида топди. Аммо агар қуш уни топишга улгурмади деб тасаввур қилсак, унда барча сеҳр зое кетган бўлармиди?
Балки, қирол ва маликанинг зиёфатига чақирилмагани учун Малефисента фақат улар учун қасос олишни истамаган. Эҳтимол, у бошқа ишлар билан шуғулланишни давом эттирган. Сўнгра қасд олиши кераклиги эсига тушган.
“Оловуддин”
Агар қўлингда одамларни бўйсундира оладиган гипноз қилувчи таёқ бўлса, жин нимага керак? Жаъфар эса бу таёқ ёрдамида султонни қайта-қайта ўз хоҳишига бўйсундиради. Узоқ таъсир қилмаса-да, бу орқали у ҳокимиятни қўлда ушлаб тура олади.
Агар Жаъфар Агробани бошқаришни истаса, султонни оддийгина ўзини бошқарувчи этиб тайинлатиб қўйса бўлмасмиди? Ёки Жасминга уйланиш масаласи — унчалик тўғри бўлмаса-да, таёқ ёрдамида бажарилиши мумкин эди. Агар унинг асосий мақсади жинни бошқариш бўлса, нега у Оловуддинни гипноз қилиб, лампани олиб қўймади?
“Ўйинчоқлар тарихи”
Фильмдаги асосий воқеалардан бири шундаки, Базз Лайтер ўзини ўйинчоқ деб ҳисобламайди. У ҳақиқий космик рейндер эканига ишонади. Вуди фильм давомида унинг кўзини очишга ҳаракат қилади.
Лекин агар у ҳақиқатан ҳам ўйинчоқлигини инкор қилса, нега Базз Лайтер одамлар яқинлашганда музлаб қолади? Бу ўйинчоқларга хос бўлган инстинктми? Ёки у ўз ҳақиқати ҳақида билади, лекин уни инкор қиладими? Ёки бу, эҳтимол, катта бир сюжет хатоси?
“Валл-I”
Нега айнан шу биргина “Валл-I” роботи омон қолган? Минглаб бошқа роботлар йўқолган, фақат шу қолган. У бошқаларни ўзи йўқ қилган бўлиши мумкинми? Агар шундай бўлса, бу энг романтик роботга бутунлай бошқача ракурсдан қарашга мажбур қилади.
Изоҳ (0)