Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ҳомиладор аёл калтаклангани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса ўрганилганида жорий йилнинг 18 март куни Қ.С. Ш.Н билан қарз масаласида низога бориб, уни уриб тан жароҳати етказгани аниқланган. Тайинланган суд тиббий экспертизияси фуқарога соғлиғининг бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари етказилганини тасдиқлади.
Ўз навбатида, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Қ.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Жиззах вилоятининг Зомин туманида пробация назоратида турган шахс ва унинг укаси автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи икки ходимни калтаклагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)