Тошкентда гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, яна икки фуқаро билан жанжаллашган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтах ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 июнь куни тахминан соат 19:30 ларда Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 40 ёши Х.А. (муқаддам Жиноят кодексининг 165-моддаси билан судланган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Шайхонтоҳур туманига гул дўконлардан бирида гул сотувчиси 21 ёшли Х.Т. билан ўзаро жанжаллашган. Шу ерда бўлган 21 ёшли А.Т. ва 22 ёшли Т.I. уни тинчлантириб, жанжални олдини олишга уринган. Бироқ Х.А.безорилик ҳаракатини давом эттириб, уларни уриб тан жароҳати етказган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, жабрланувчиларга енгил тан жароҳати етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “Г” банди (безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда бир гуруҳ шахслар фуқарога ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)