Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари тушишда давом этмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида пойтахтда уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлилидан маълум бўлди.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилнинг январь март ойларида Тошкентда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган “люкс” тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бир оз қимматлашган.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди.
Нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — 297 доллар, 2 хонали – 373 доллар, 3 хонали – 432 доллар, 4 хонали — 443 доллар);
- Олмазор тумани (1 хонали – 287 доллар, 2 хонали – 347 доллар, 3 хонали – 408 доллар, 4 хонали – 474 доллар).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 345 доллар, 2 хонали – 462 доллар, 3 хонали – 582 доллар, 4 хонали – 617 доллар);
- Яккасарой тумани (1 хонали – 381 доллар, 2 хонали – 528 доллар, 3 хонали – 616 доллар, 4 хонали – 700 доллар).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси
2025 йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди.
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи 957 долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига (909 доллар) нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.
Бундай уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – 327 доллар, 2 хонали – 417 доллар, 3 хонали – 513 доллар, 4 хонали – 641 доллар);
- Учтепа тумани (1 хонали – 386 доллар, 2 хонали – 450 доллар, 3 хонали – 534, 4 хонали – 625 доллар).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – 484 доллар, 2 хонали – 731 доллар, 3 хонали – 1027 доллар, 4 хонали – 1328 доллар);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – 521 доллар, 2 хонали – 732 доллар, 3 хонали – 1093 доллар, 4 хонали – 1381 доллар).
Ижара нархлари olx.uz платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025 йилнинг февраль ойи учун 37,5 мингта ва март ойи учун 39,4 мингта, 2024 йилнинг март ойи учун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.
2025 йилнинг февраль ойида ҳам Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари пасайганди.
Изоҳ (0)