Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Марям Тиллаева Венеция шаҳрида бўлиб ўтаётган кинофестивалда ўзбек миллий матоси — атласдан тикилган кўйлакда иштирок этмоқда.
Дилноза Кубаева «Ёрижон» деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олинаётганини маълум қилди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг саҳифасига у билан кўришишни орзу қилган мухлисаси билан бўлган самимий суҳбати акс этган видео жойлаштирилди. Озодбек Назарбеков мухлисасига гулдаста совға қилиб, илиқ тилакларни билдирган.
Умид Искандаров Улуғбек Қодиров билан бирга тушган суратини саҳифасига жойлади.
Мадина Мумтоз Истанбул аэропортида туркиялик таниқли актёр Киванч Татлитуғни кўриб қолгани ҳақида мухлисларига сўзлаб берди.
Шаҳзода Муҳаммедова орзу қилишдан ҳеч қачон тўхтамаслик кераклигини айтиб, бу унинг энг асосий омад қоидаси эканлигини таъкидлади.
Хонанда Зиёда Самарқанд вилоятида яшовчи жажжи мухлисасининг орзусини амалга ошириб, унинг уйига ташриф буюрди.
Шаҳзода Матчонова Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрининг очилишига бағишланган симфоник оркестр концертини томоша қилиб, завқлангани ҳақида сўзлаб берди.
Зоҳиршоҳ Жўраев Тошкентдаги нархи тахминан 135 минг доллар бўлган Toyota Land Cruiser 300 автомобилини харид қилди. Бу ҳақда актёр Даврон Асқаралиев ўз саҳифасида хабар берди.
Хонанда Динейра қизалоғи билан туғуруқхонадан уйга чиқди.
Юлдуз Усмонова янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди.
«Хўжа» гуруҳи яккахони Иззат Ибрагимов невараси боғчага чиққани ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Операцияни бошдан кечирган Раъно Шодиева, Имрондан хафа бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзова хонадонида тўй, хайрия билан шуғулланаётган Марям Тиллаева
- Instagram: Вайнер Java Расулов уйланди, ўзбекнинг «чечаси» — Азиза Бегматова 66 ёшда, Зиёда хонадонида ҳашар
- Instagram: Собиржон Мўминов ўғилларининг тўйи гала концертга айланди, Динейра она бўлди, Ҳалима Ибрагимова хонадонида байрам
- Instagram: Ўзбекистондаги ЙПХ ходимларидан нолиган Марям Тиллаева, фарзандларини мактабга кузатган машҳурлар, ИИБ ходими билан тортишиб қолган Каниза.