Қалин қор ёққани сабабли Қамчиқ довони 7 март куни вақтинча ёпилди.

ЙҲХХ матбуот хизматининг хабар қилишича, А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати соат 14:30 дан вақтинча ёпилди. Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.
-PV9ujTdF.jpg)

ФВВ матбуот хизматининг билдиришича, айни дақиқаларда вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)