Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 9,08 сўмга кўтарилиб, 12 989,07 сўм бўлди;
- евро 82,11 сўмга ошиб, 13 474,86 сўм бўлди;
- рубль 2,83 сўмга ошиб, 138,17 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун кўтарилиб, 12 979,99 сўм бўлганди.
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йилда номинал валюта курсида кескин ўзгариш бўлиши кутилмаяпти. 2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган. 2023 йилда сўм АҚШ валютасига нисбатан 9,7 фоизга, 2022 йилда 3,94 фоизга заифлашганди.
Изоҳ (0)