• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Қашшоқлик, камситилиш ва синган қалб: барча даврларнинг энг яхши комик актёри Луи де Фюнес ҳаётидаги фожиалар ҳақида

    Луи де Фюнес буюк актёр саналса-да, жуда ғалати одам бўлган. Ғалатилигига сабаб, у экранда қандай бўлса, ҳаётда ҳам шундайлигича қолган.

    Французлар актёрнинг келиб чиқиши испан эканига мутлақо эътибор бермай, уни миллат фахри деб билишган. Жиззаки, жанжалкаш, кекчи бу кичкина одам суратга олиш майдончасида у ёқдан бу ёққа юрар, олдидан чиққан ҳар бир кишини бир оғиз аччиқ сўз билан чертиб олишга уринарди. Шу билан бирга, у ҳаммага афтини бужмайтирадиган боладек доим юзини буриштирарди. Ҳа, бу инсон буюк актёр Луи де Фюнес эди — оркестр-одам, комиссар Жюв, жандарм ва бошқа ёрқин комедик образларини кўрган томошабин юзига ҳар сафар кулги югуради.

    Фото: Legion Media

    Луи де Фюнес 1914 йил 31 июлда Франциянинг кичик Курбевуа шаҳрида туғилган. Болалигидаёқ катталарни шундай усталик билан пародия қилардики, ҳамма ҳайратда қоларди.

    Аммо у машҳурликка осонликча эришмаган. Ялтироқ кўзли, юз ифодаси жуда ҳаракатчан, тепакал пакана одам шахсий фожиалари оралаб эзгу мақсад сари қадам ташларди.

    Улардан бири унинг отаси билан боғлиқ бўлиб, у ҳамма пулларни олиб, Венесуэлага қочиб кетган ва ўлимини сохталаштиради. У ерда ота эски оиласини бутунлай унутиб, қайтадан турмуш қуради. Луи отасининг бу қилмишидан дарров хабар топмаган, лекин қашшоқлик ва йўқчилик тақдири унинг бошига тушгани кундек равшан эди.

    Фото: Legion Media

    У бошдан кечирган воқеа таъсирида бўлса керак, буюк актёр ниҳоятда зиқна ва тежамкор бўлиб қолади. Ҳаттоки баъзида бозорда сотувчи билан соатлаб савдолашиб, уни жазавага туширишгача олиб борарди.

    Унинг тежамкорлиги ҳамда хўжайинлик феъл-атвори оилани қўрқувда ушлаб турар, унинг розилигисиз қилинган ҳар қандай харид катта жанжал билан тугарди. Бироқ ҳар Янги йил байрамида Луи де Фюнес гонорарларини меҳрибонлик уйидаги болаларга совға учун сарфларди. Унинг ноаниқ феъли ва инжиқлиги, афтидан, ҳар доим шахсий кўнгилсизликларга сабаб бўлган. Буюк комедиячи жаҳон кинематографиясида юлдузлик чўққисига кўтарилгунга қадар жуда кўп  касбларда ишлаган.

    Темирчи, витриналарни безовчи, пойабзал тозаловчи — қандай иш бўлмасин Луидан тезроқ қутулишга ҳаракат қилишарди. Чунки  у ёки бу лавозимда қисқа муддат ишлаганидан кейин ҳамиша, муболаға қилиб айтганда, буткул вайронагарчилик юз берарди. Луи хайрлаша туриб бирор шумлик ёки шўхлик қилиб кетиши аниқ эди.

    Фото: Legion Media

    Онаси туфайли у пианино чалишни ўрганиб олади. Ресторанда пианиночи бўлиб ишлайди, бу анча сердаромад касб эди. Лекин одамлар бу ерга Луи де Фюнеснинг моҳирона чалган куйи учун тўпланишмасди. Клавишларни боса туриб Луи беихтиёр шундай афтини буриштирардики, йиғилганлар беихтиёр мириқиб куларди. Ўзининг хатти-ҳаракати билан у ҳатто ўз тўйини бузилишига ҳам сабаб бўлган.

    Келиннинг қариндошлари куёвнинг масхарабозлигидан норози бўлишади. Биринчи никоҳи узоқ давом этмайди, иккинчи рафиқаси Жан Бартоломей де Мопассан (машҳур ёзувчи Ги де Мопассаннинг невараси) билан эса умрининг сўнгигача бахтли яшайди.

    40 йиллик оилавий ҳаёт Луига тиним ва вазминлик бахш этади, у ўзининг шиддатли ва тиниб-тинчимайдиган феъл-атворидан бир амаллаб қутулиш учун доимо ана шундай хотиржамлик ва остойишталикка муҳтож эди. У келишган бўлмаса-да, аёллар борасида омадли эди. Унинг бошқа эркакларда бўлмаган ўзига хос жозибаси бор эди. Луи де Фюнес 55 ёшида француз радиоси бошловчиси Маша Беранжени телбаларча севиб қолади. Ундан икки баравар ёш оташин малласоч қиз ҳам унга бефарқ эмасди. Бу муносабатлар ҳақида бутун мамлакат билар эди.

    Фото: Legion Media

    Албатта, Жанна машҳур эрининг ишқий саргузаштларидан хабардор эди. Лекин у эрини жуда яхши кўрар ва керакcиз жанжаллар билан унга озор бермасликка қарор қилганди. Бу вақтга келиб буюк комедиячи юрак хуружини бошдан кечирганди. Луи умрининг сўнгги кунларигача иккала аёлга нисбатан ҳис-туйғулари орасида яшайди. Кичик, лекин буюк одамнинг яна бир катта фожиаси ҳам, эҳтимол, мана шунда бўлса керак.

    Жиззаки ва бадгумон Луи де Фюнес ўзининг қўполлиги, жанжалкашлиги ва бадфеъллигига қарамай, нозик, таъсирчан қалб эгаси бўлган. Уни севадиган аёллар буни яхши тушунарди. Шундай қилиб, Луи де Фюнес ҳатто умрининг сўнгги йилларида ҳам баъзи режиссёрларнинг уни актёр эмас, масхарабоз деб айтган гапларини кечира олмаган. Қирқ ёшдан ошганида ҳам кўнглида алам билан бунинг аксини исботлашга ҳаракат қилади.

    Фото: Legion Media

    Оламшумул машҳурлик Луи де Фюнесга кеч, лекин бир умрга келди. У ўтган асрнинг энг яхши комик актёрларидан бирига айланди. Буюк комик 1983 йил 23 январь вафот этди. Бутун Франция севимли кичкинагина кулгили кишиси, одамларни хурсанд қилиш, уларнинг ҳаётига яхшилик ва кулги олиб киришдек улкан истеъдодига эга бўлган актёрга мотам тутди.

    Фото: Legion Media

    7 феврал, 19:18   Изоҳ (0)   10341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Луи Де Фюнес#фожиа#комедия#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмда Фантомас образини гавдалантирган актёр ҳаётда қандай кўринишга эга бўлган?

    11.06.2020, 19:46

    Эллик ёшида машҳур бўлган кичкина одам — катта актёр Луи де Фюнес ҳақида қизиқарли фактлар

    06.08.2020, 18:46

    «Фантомас» янги фильм ва сериал орқали экранларга қайтади

    18.08.2022, 19:46

    Кинотавсия: Луи де Фюнес иштирокидаги кайфиятни юқори даражага кўтариши кафолатланган 5 та култ комедия

    11.10.2022, 11:55

    Машҳур фильмда Фантомас образини гавдалантирган актёр ҳаётда қандай кўринишга эга бўлган? 

    05.08.2023, 14:35

    Афсонавий трилогия — “Фантомас” қандай суратга олинган ва нега Луи де Фюнес фильмнинг давомида роль ўйнашдан бош тортган? 

    23.07.2024, 13:50

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.