• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Куала Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбирда икки мамлакат етакчи компаниялари, инвестиция ва банк-молия институтларининг 200 дан зиёд раҳбарлари, жумладан, Малайзиянинг “Petronas”, “MMC Corporation”, “DRB-Hicom”, “Gemilang Coachwork”, “Proton”, “Gentari”, “Five Petroleum”, “YTL Corporation”, “Sunview Group”, “KPJ Healthcare”, “MK Tron”, “Mimos”, “Sparco Engineering”, “Tradewinds Group”, “Kapital DX”, “Gamuda”, “Westports”, “Khazanah”, “EXIM Bank of Malaysia” ва бошқа кўплаб компаниялари вакиллари қатнашди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўз нутқида бугун бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокараларда Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантиришнинг икки йиллик даврини бошлаш бўйича келишувга эришилгани, амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинганини таъкидлади.

    Ўтган йили Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилгани, икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида қатор йирик тадбирлар ўтказилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мамлакатлар географик жиҳатдан бир-биридан олис бўлишига қарамай, транспорт ва логистика имкониятлари кенгайиб бормоқда. Пойтахтлар ўртасида деярли ҳар куни тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда.

    Бўлиб ўтган музокараларда мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, кўп қиррали шерикликнинг янги “ўсиш нуқталари” белгилаб олинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Товар айирбошлаш ҳажмини каррасига ошириш, имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш, ўзаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди. Қўшма лойиҳаларнинг салмоқли портфели шакллантирилди, Саноат кооперацияси дастури ишлаб чиқилди.

    “Мақсадимиз — муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш”, деди президент.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Малайзия Ўзбекистоннинг муҳим инновацион ва технологик ҳамкоридир. Шу маънода, давлат раҳбари Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг қатор устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

    Бу, энг аввало, электроника ва яримўтказгичлар саноатида узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш. Сунъий интеллект, рақамли технологиялар, маълумот марказлари бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Газ-кимё ва кимё саноати муҳим йўналиш ҳисобланади. Полимерлар, “яшил” водород ва аммиак ишлаб чиқариш бўйича стратегик лойиҳаларни тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.

    Қурилиш соҳасининг жадал ривожланиши инновацион ва экологик тоза қурилиш материалларига талабни оширмоқда. Ўзбекистон президенти Малайзия компанияларини мамлакат ҳудудларида замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва кенг кўламли бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишга чақирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари қайд этилди. Замонавий клиникалар қуриш, Малайзиянинг илғор тажрибаси асосида инновацион фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш шулар жумласидан.

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта имкониятлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, “ақлли” қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва “ҳалол” стандартларини қўллаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари Малайзиянинг етакчи компания ва банкларини Ўзбекистоннинг телекоммуникация, энергетика, банк-молия ва бошқа соҳалардаги давлат активларини хусусийлаштиришда фаол иштирок этишга таклиф этди.

    Бундан ташқари, геология, таълим, транспорт, зиёрат туризми каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон етакчиси малайзиялик ишбилармонларнинг қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиши катта эканини, улар технологиялар ва билимлар билан ўртоқлашишга тайёрлигини мамнуният билан қайд этди.

    Шу муносабат билан Тошкент вилоятида Малайзия компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилиши маълум қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Сўзининг якунида давлат раҳбари навбатдаги қўшма бизнес форумини шу йил кузда Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    5 феврал, 16:32   Изоҳ (0)   2020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#Малайзия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 15 июлнинг энг муҳим хабарлари

    15.07.2024, 22:15

    Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, замонавий банклар “синиши” мумкинми?

    14.09.2024, 19:25

    Банклар балансидаги иссиқхона ва музлаткичли омборлар тадбиркорларга уч йилга берилиши мумкин

    28.11.2024, 18:44

    Президент Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини бориб кўрди (фото)

    18.12.2024, 19:55

    Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммити очилиш маросимида иштирок этди (фото)

    14 январ, 14:40

    “Яшил” иқтисодиёт, энергетика манбалари, иқлим ўзгариши: Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нималар ҳақида гапирди?

    14 январ, 16:54

    Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

    16 январ, 16:36

    Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

    2 феврал, 11:15

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

    2 феврал, 09:07

    Ўзбекистонга 2024 йили қанча турист келгани очиқланди

    3 феврал, 07:30

    Ўзбекистонда 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга камайди

    3 феврал, 13:15

    Ўзбекистонда 2025 йили 5,2 млн аҳолини банд қилиб, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган

    3 феврал, 18:01

    Шавкат Мирзиёев мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича топшириқ берди

    3 феврал, 21:00

    Тошкент—Андижон муқобил йўли лойиҳаси бўйича халқаро тендер эълон қилинди

    3 феврал, 21:54

    Рекорд даражада ошган олтин қуймалар, янги ставкалари тасдиқланган божхона йиғимлари, Riviera савдо марказидаги лифт шахтасида вафот этган фаррош аёл: 3 февралнинг...

    3 феврал, 23:00

    Ўзбекистон президенти Малайзияга жўнаб кетди

    4 феврал, 10:39

    Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    4 феврал, 11:12

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Савдо уруши: Хитой АҚШ товарларига жавоб божлари жорий қилди

    4 феврал, 15:50

    Россияда мигрантлар пул ўтказмалари учун бож тўлаши мумкин 

    4 феврал, 16:07

    Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли йўлларининг қурилиши қачондан бошланиши айтилди

    4 феврал, 17:41

    Petronas эгизак миноралари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (фото, видео)

    4 феврал, 18:38

    “Улар биз билан жуда ёмон муносабатда бўлди” — Трамп ЕИга қарши савдо уруши бошламоқчи 

    4 феврал, 19:40

    Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди (фото)

    4 феврал, 20:14

    Сеул: КХДР ҳарбийлари январь ойи ўрталаридан буён Курскдаги жангларда қатнашмаяпти

    4 феврал, 22:00

    Малайзияда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    5 феврал, 09:20

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

    5 феврал, 10:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.