Мирзанозим Дўстмуродов “Дори-Дармон” АЖ бошқарув раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимда 2019 йил февралидан буён Умида Солиҳбоева ишлаб келаётганди. Мирзанозим Дўстмуродов эса тайинловга қадар “Ўзфармсаноат” давлат-акциядорлик концерни “тугатиш комиссияси” раиси лавозимида фаолият юритган.
Тиббиёт фанлари номзоди, ортопед, травматолог ва протезист Мирзанозим Дўстмуродов 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1979 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. Россиянинг Марказий протезлаш ва протезсозлик институтида аспирантурада таҳсил олган. Иш фаолиятини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтидан бошлаган.
Турли йилларда Тошкент темирйўллар касалхонаси шифокори, бош врач ўринбосари, Протез-ортопедия реабилитация маркази бош врачи, “Оптомедик” МЧЖ директори, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раисининг биринчи ўринбосари, “Протезист” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси бош директори, “Ўзфармсаноат” давлат-акциядорлик концерни бошқарув раиси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси каби масъул лавозимларда ишлаган.
Изоҳ (0)