• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Сергелидаги омонат кўприк аҳоли норозилигига сабаб бўлгач, ҳокимлик муаммони ҳал қилишга киришди (видео)

    Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманидаги маҳаллада мактаб ўқувчилари лой кечиб, канализация қувурларидан келган чиқинди сувлар оқиб ўтувчи канал устидаги омонат кўприкдан ўқишга қатнайди. Бу ҳақда “Дарё”га ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари гапириб берди.

    Бу кўприкдан машиналар ўтиб-қайтади. Канализация қувурларидан келган сувлар оқиб ўтувчи бу канал устидаги кўприк жуда хавфли ҳолатга келиб қолган. Кўп қаватли уйларда яшовчиларнинг фарзандлари айнан шу кўприкдан ўтиб, мактабга боради. Канализация сувлари оқиб ўтувчи каналга ёш бола тушиб кетса, уни ҳеч ким қутқариб ололмайди. Тушиб кетган бола газланиб, ўлим ҳолати рўй бериши мумкин, дейди Ҳумоюн Эргашев.

    Мурожаатчининг айтишича, ҳокимлик мазкур кўприкни янгилаб, йўлларни асфалтлашни ваъда қилган.

    Фотоколлаж: “Дарё”

    Масъуллар, айнан раҳбарлар фарзандининг шу йўлдан ўтиб, мактабга қатнашига рухсат берадими? Улар ҳам мен каби болаларини жуда яхши кўришса керак, албатта. Бу йўлдан ўтишга нафақат болаларим, шахсан ўзим ҳам қўрқаман. Шу боис машинамда ўтаман, машинада оқизиб кетмаса керак, дейди Тўра Хушвақтов.

    Ушбу кўприкдан мактабга қатновчи ўқитувчиларнинг айтишича, муаммо анчадан бери бор ва ечимини топмаяпти.

    “Янги қўшнилар” турар жой мажмуасида яшаймиз. Шу ҳудуддаги 76-мактабда ишлайман. Шу йўлдан ҳар куни ўтишга мажбур бўламиз. Оёқларимиз лой бўлиб кетади. Биз-ку амаллармиз, аммо бу ердан ўтувчи 1-синф болалари жуда қийналишади. Лойда юриш жудаям қийин. Оёқ кийимларимиз тизза бўйи лойга ботади. Бу ҳолатда мактабга бориш ҳам жуда ноқулай, ўқувчиларимизнинг олдида ҳам анча ҳижолат бўламиз. Қор ёғган кунлари бу ердан умуман ўтиб бўлмайди. Баъзида канал суви тўлиб оқади. Бу бизга янаям хавф туғдиради, дейди лойли кўприкдан ўтиб ишга қатновчи ўқитувчи Гўзал Бегалиева.

    Сергели ҳокимлигининг мазкур ҳолатга муносабат билдиришича, туманнинг “Юқори Дархон” маҳалласида жойлашган метро бекати яқинидаги “Янги қўшнилар” турар жой мажмуаси 2022 йилда қурила бошланган бўлиб, канал устидаги қўлбола кўприк ҳам ўша пайтда қурилиш ташкилоти техникалари ўтиб-қайтиши учун вақтинча барпо этилган.

    Қурилиш объектига юк машиналарининг кириши учун “Жунариқ” ва “Юқори Дархон” маҳаллалари орасидан ўтувчи Жун каналига вақтинчалик кўприк ўрнатилганди. Ушбу йўлдан “Янги қўшнилар” турар жой мажмуасининг қурилиши якунлангунга қадар фойдаланилган. Жорий йилда ушбу хонадонларга аҳолининг 30 фоизи кўчиб келган бўлиб, улар орасида фарзандларини умумтаълим мактабига жойлаштириш эҳтиёжи юзага келган. Яқин атрофда умумтаълим мактабининг йўқлиги сабаб мазкур ҳудуддаги болалар шу йўлдан фойдаланиб, 76-мактабга қатнай бошлаган. Бугунги кунда мазкур турар жой мажмуасидан 28 нафар ўқувчи ушбу мактабга қатнайди, дейилади ҳокимлик муносабатида.

    76-мактабда ишловчи яна бир ўқитувчи Гулнора Матёқубова масъуллар мактаб ўқувчилари учун ҳам бу муаммога эътибор қаратишлари лозимлигини айтмоқда.

    Ҳар куни мана шу йўлдан ўтиб, мактабга келамиз. Йўлимиз жуда ёмон. Бемалол ўтиб-кайтиш имкони йўқ. Масъул ходимлардан йўлимизни тўғрилаб беришларини илтимос қилган бўлардик. Болаларимизга ҳам яхши бўлар эди, чунки янги домлар қурилгач, бу ерда яшовчи болалар 76-мактабга қатнашига тўғри келяпти, дейди Гулнора Матёқубова.

    Ҳокимликнинг қайд этилишича, улар аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Янги қўшнилар” турар жой мажмуасидан 76-сонли мактабгача бўлган йўл таъмирини бошлаб юборган.

    Ушбу йўл сифатли асфалт қопламаси билан қопланиб, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун пиёдалар йўлаги ҳам қурилади. Ҳокимлик аҳоли учун юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва тушуниш билан ёндашганликлари учун миннатдорлик билдиради. Шунингдек, ушбу масала ёритилишида кўмак берган “Daryo.uz” сайти мухбирларига ҳам ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз, дейди ҳокимлик масъуллари.
    23 январ, 18:15   Изоҳ (2)   6432
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #ҳоким#Сергели#Тошкент

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. adxamjonxaydarov766@gmail.com / 24 январ, 09:12

      O`zbekistonni chekka xududi emas deyilgan ekan, demak chekka xududlar bolalari shunday yo`llardan yurishga maxkummi, faqat poytaxt gullab yashnashi kerakmi. Qolgan xududlar xech kimni qiziqtirmaydimi.

      Жавоб бериш
    2. adxamjonxaydarov766@gmail.com / 24 январ, 08:22

      O`zbekistonni chekka xududi emas deyilgan ekan, demak chekka xududlar bolalari shunday yo`llardan yurishga maxkummi, faqat poytaxt gullab yashnashi kerakmi. Qolgan xududlar xech kimni qiziqtirmaydimi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.