• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳамма менинг устимдан кулаётгандек туюларди”. Катта оилада туғилган, бозорда ишлаган Зиёданинг муваффақият йўли ҳақида (фото, видео)

    Йигирма йилдан буён ўзбек санъатида фаолият юритаётган Зиёда бу йил 36 ёшни қарши олди. Ижодни эрта бошлаган ва ҳамкасбларига нисбатан анча тез танилган хонанда нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти билан ҳам эътирофга лойиқ.

    “Санъаткор бўлмайди, турмушга берамиз”

    Хонанда Зиёда Рустам Қобилов оиласида дунёга келган. Оилада 7 қиз ва бир ўғил фарзанд бор. Зиёда болалигидан санъатга қизиққани, аммо оиладаги шароит ва отасининг қаршилиги сабаб, қизиқишларини ошкор қилолмагани ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    — Катта оила бўлганмиз, турган гапки рўзғорда ўзига яраша қийинчиликлар бўлган. Онам моҳир ошпаз эди ва болаликдан бизни ҳам меҳнатга ўргатганди. Юқори синфда ўқиётганимда бозорда кичик тамаддихона очган. Уч-тўртта ишчилари ҳам бор эди. Аммо дарсдан кейин онамнинг олдига бориб қарашиб юрардим. Официантлик қилганим ёки идиш-товоқ ювганимдан ҳеч қачон афсусланмайман.

    Фото: Коллаж

    Санъатга болаликдан қизиққанман, аммо дадам раҳматли ҳамиша “Қиз болага ярашмайди”, деб қаршилик қиларди. Охири 9-синфни битирганимдан кейин “Бир марта имкон беринг, мусиқа коллежида ўқишни истайман”, деганимда қатъий рад жавобини олганман. Шунда онам ёнимни олиб “Коллежни тугатиши билан турмушга берамиз, санъаткор бўлмайди”, деган. Шу сабаб дадам мусиқа коллежида ўқишимга рози бўлган, дейди хонанда Зиёда.

    “Моддий қийинчиликлар бизда ҳам бўлган”

    Хонанда отасининг моддий аҳволи ёмонлашгани, онасига нимча сотиб олиб бериш учун тўйларда қўшиқ куйлаганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Моддий қийинчиликлар ҳамма қатори бизда ҳам бўлган. У пайтларда “дом”нинг олтинчи қаватида яшардик. Еттита қиз, бу катта рўзғор дегани эди. Отамнинг иши бирдан орқага кетди, беш йилча яхшигина қийналдик. У пайтлари тахминан 13-14 ёшлардаги қиз эдим. Қариндош уруғларимиз тўйларга чақиришарди ва қўшиқ куйласам пул қистиришарди. Уларни чўнтагимга солишга уялардим, аммо қўлимдан ҳам қўймасдим. Чунки онамнинг нимча олиш орзуларини амалга оширишни ният қилгандим, дейди хонанда Зиёда.

    “Турмуш ўртоғим билан бозорда танишганмиз”

    Хонанда турмуш ўртоғи билан болаликдан таниш бўлгани ва биринчи марта бозорда бир-бирини учратиб қолгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим билан бозорда танишиб қолганмиз. У чинни сотарди, баъзида бизнинг тамаддихонада овқатланиб турарди. Бундан ташқари, опаларимнинг сарпосига қўйиладиган чинниларни ҳам у кишидан олгандик. Элдор ака билан тўйдан 8 йил аввал таниш бўлганмиз. Табиатан оғир-босиқ бўлгани учун онам ҳар доим “Сизни ўзим куёв қиламан, маъқул йигитсиз”, дерди. Қарангки, фаришталар омин деган экан, оила қурдик. Аммо санъаткор бўлиш ниятим у одамга унчалик ёқмаганди. “Бекор қиляпсиз-да”, деб ҳам қўйганди, дейди Зиёда.

    “Кастингдан ўтолмаганман”

    Зиёда “Akfa” продюссерлик марказига қандай бориб қолгани ва илк кастингдан ўтмагани ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — Кастинг ҳақида мусиқа коллежидаги устозимдан эшитиб қолганмиз. Ўшанда Нигора иккимиз дарсдан чиқиб, “Akfa” компаниясини излаб борганмиз. Аввалига кастинг ҳақида ота-онамга айтмаганман. Чунки улар қарши бўлишларини аввалдан тахмин қилгандим. Аксига олиб кастинг топшириладиган кун томоғим бўғилиб қолган. Ўшанда Самандар Ҳамроқулов ва компания раҳбарлари ҳайъат аъзоси бўлганди. Нигора синовдан ўтган, аммо мени қабул қилишмаган. Енгилган курашга тўймас дейишганидек, “Бир ҳафта муҳлат беринглар, соғайиб қайтадан иштирок этаман”, деганман. Самандар ака кўнглимни оғритмаслик учун “Майли, тайёрланиб келинг”, деган. Тузалиб, янги қўшиққа тайёрланиб, қўшимчасига иккинчи кастингда рақс ҳам тушиб берганман. Ойбек билан бирга кастинг топшириб, иккимиз ҳам синовдан ўтганмиз. Аммо энг катта муаммо ана шундан кейин бошланган. Дадамга кастингдан ўтганимни айтганимда роса тўполон бўлган. “Тез боргин-да, дадам рухсат бермадилар деб шартномани бекор қилгин”, деган. Ялиниб-ёлвориб, кўзёш тўкиб продюссерлик маркази билан ишлашга дадамни кўндирганман, дейди Зиёда.

    Плагиат билан бошланган ижод

    Зиёда ижодини плагиат қўшиқдан бошлаган. Яъни у украин хонандаси Руслананинг Wилд данcес қўшиғини “Севмаганман” деб ўзбекчалаштирган. Қўшиқ кўпчиликка маъқул келган ва хонанданинг танилишига ҳисса қўшган.

    Фото: Instagram

    — Клип суратга олинганидан кейин дискка ёздириб, бозорга олиб боргандим. Турмуш ўртоғимга “Қаранг, клипим чиқди”, деб мақтаниб кўрсатганимда яна “Бекор қилибсиз-да”, деган. Кўпчилик тўйдан аввал гаплашиб, феъл-атворни ўрганиш керак дейди. Аммо бизда бундай бўлмаган. Шунчаки иш юзасидан гаплашардик ва у инсон билан қалбан яқин эканимни ҳис қилардим.

    Қўшиқ ва клипларим аввалига дадамга ёқмаган. Чунки у пайтлари рақсга тушиб, қўшиқ куйлаш урфда эди. Адашмасам, фақатгина Фаҳриддин Умаровнинг “Муҳаббат” қўшиғини айтганимда “Бўларкан-ку, мана шундай қўшиқ айтиш керак”, деган эътирофни эшитганман, дейди Зиёда.

    “Оилам тинчлиги учун керак”

    Айни кунда хонандага турмуш ўртоғи продюссер ва маъмурлик қилади. Аввалига буни кўпчилик танқид қилди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим санъатдан бутунлай йироқ инсон эди. Аммо санъаткор ҳақида турли гап-сўзлар бўлади. Шунинг учун турмуш ўртоғимдан бирга ишлайлик, деб илтимос қилганман. У инсон чинни бизнесини ташлаб, мен билан ишлаган. Бу оиламнинг тинчлиги учун муҳим эди, дейди хонанда Зиёда.

    “Рол ижро этиш ёқмаган”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ижодининг илк йилларида кўплаб фильмларда суратга тушган. У “Бойвачча”, “Аччиқ ҳаёт”, “Нортой”, “Бекорчилар макони”, “Энагалар”, “Ижарачилар” ва “Учрашув” фильмларида рол ўйнаган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг комедия фильмларида навбатчи актриса бўлган, десак хато бўлмайди. Аммо хонанда кейинги пайтларда фильмларда суратга тушаётгани йўқ. Унинг вақти тиғиз, балки ортиқча рекламага ҳам зарурат сезмаётгандир.

    Фото: Instagram

    — Рол ижро этиш аввалдан ёқмаган, маҳоратим ҳам умуман йўқ деб ҳисоблайман. Бу менинг эмас, продюссерларнинг хоҳиши эди,  дейди хонанда.

    “Эгизакларга ўхшаймиз”

    Хонанда Зиёданинг ташқи кўриниши ўзига ўхшаш синглиси бор. Азиза Қобилова ҳам санъатга қизиқиб, шу йўналишда таҳсил олган.

    Фото: Коллаж

    — Азиза билан эгизакларга ўхшаймиз. У билан боғлиқ қизиқарли воқеалар кўп бўлган. Масалан, кўча-кўйда одамлар Азизани мен деб ўйлаб, у билан расмга тушган. Ҳатто худди шундай ҳолат концертларда ҳам бўлган. Азизанинг овози ниҳоятда ширали, фақат йўналиши бошқача. У кўпроқ хориж мусиқасига қизиқади. Райёна исмли ширин қизчаси бор, дейди хонанда Зиёда.

    “Менга ортиқча гап-сўзлар керакмас”

    Хонанданинг ҳаётида айрилиқлар, қийин кунлар кўп бўлган. 2017 йили дадасидан айрилган, ундан кейин ҳомиласи нобуд бўлган. Орада ҳамкасблари, хусусан қўшиқ сабаб Дилсўз билан жиддий келишмовчиликка борган. Аммо хонанда ҳамиша сукут сақлашга ва ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмасликка ҳаракат қилади.

    Фото: Instagram

    — Муаммолар, негатив фикрлар ҳамиша бўлади. Менинг аниқ мақсадим бор, шу бўйича ҳаракатланаман. Ҳамма муаммога тўхталиб, негативчиларнинг фикрини эшицам вақт ва асабимни йўқотаман. Менга ортиқча гап-сўзлар керак эмас, дейди хонанда Зиёда.

    “Ҳамма мени устимдан кулаётгандек туюларди”

    Хонанда интервьюларининг бирида кучли руҳий тушкунликка тушгани, йиғлоқи бўлиб қолганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Бир неча йил олдин кучли руҳий тушкунликка тушдим. Балки бунга отамнинг бевақт ўлими сабаб бўлгандир. Ҳозир ҳам отам билан боғлиқ воқеаларни эсласам йиғлаб юбораман. Кўчага чиққим келмай қолган. Ёнимга аччиқ қаҳва ва қора шоколадни қўйиб, хонага ёлғиз ўтиришни ёқтириб қолгандим. Санъаткормиз вазиятимиз қандай бўлишидан қатъий назар халқ хизматида бўлишимиз керак. Тўйлардан одамлар менга қараб туриб ҳам бир-бири билан гаплашаётган бўлса, худди устимдан кулишаётгандек ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Ташқарига чиқиб, беихтиёр йиғлаб юборардим.

    Ҳозир ҳам тушкунликка тушишимизга сабаб бўладиган воқеалар бўлади. Аммо менга иммунитет ҳосил бўлган, дейди хонанда.

    “Турмуш ўртоғим уй бекаси бўлишимни хоҳлайди”

    Хонанда санъатда қийналган вақтлари турмуш ўртоғи, ҳаммасини йиғиштириб оддий уй бекаси бўлишни таклиф қилиши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Санъаткор бўлиш осонмас, баъзан инсон ҳам руҳан, ҳам жисмонан чарчайди. Шундай пайтда турмуш ўртоғим “Ҳаммасини йиғиштириб, уйда ўтиринг”, деб таклиф қилади. Бу гап анчадан бери бор. Гап пулда эмас, санъатни севган инсон ундан айро яшаши жуда қийин. Шу боис, озгина ишлай деб ортга сураман, дейди хонанда.

    10 январ, 14:05   Изоҳ (0)   57211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Зиёда#хонанда#актриса#кино#мусиқа#театр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик машҳурларнинг опа-сингиллари нима иш қилади? (фото)

    03.11.2020, 13:45

    Instagram: Умра сафарига кетган Севинч, фарзанд кутаётган Маржона Мирзаалиева, кузатувчиларини йиғлатган Феруза Норматова

    18.09.2022, 22:14

    Instagram: Рўмол ўраган Дилсўз, жажжи мухлисасининг орзусини амалга оширган Муниса Ризаева, «Миллион»ни тарк этган Алишер Ботиров

    20.10.2022, 22:49

    Instagram: Достонбек Эргашевга тўн кийдирган Dili.me, туғилган кунини нишонлаган ва саёҳатдаги машҳурлар

    20.11.2022, 22:53

    Instagram: Туғуруқхонадан чиққан Каниза, Жасур Умировнинг тўйи куни аниқ бўлди, ўғил фарзанд кўрган актёр

    28.11.2022, 22:35

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    03.01.2023, 16:02

    Instagram: Саратонга чалинган аёлларга мотивация бераётган Раъно Шодиева, янги машинали бўлган Каниза, Шаҳзода — Дубайда

    04.01.2023, 22:51

    Instagram: Мурод Ражабовни йўқлаган Алишер Узоқов, отасига янги уй совға қилган Ҳамдам Собиров, «Сетора» хонандаси Комила Хўжаева оиласидаги мусибат

    09.01.2023, 22:46

    Санъатдаги фаолиятини бир йўналишда бошлаб, бошқасида муваффақият қозонган ўзбекистонлик машҳурлар

    22.02.2023, 13:40

    Instagram: Янги машина олаётган Малика Равшанова, Дубайда даволанаётган Манзура, Юлдуз Усмоновадан премера 

    02.02.2023, 22:50

    Instagram: Муниса Ризаеванинг АҚШдаги 15 минг долларлик тушлиги, тўртинчи бор она бўладиган Мадина Мумтоз, Муқаддас Саъдуллаева Райҳон билан қандай муносабатда? 

    14.02.2023, 22:35

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    27.09.2023, 22:25

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    04.10.2023, 22:15

    Instagram: Миржалол Неъматов уйланди, Азода турмушга чиқмоқда, Зоҳиршоҳ Жўраев отасини хотирлади

    12.10.2023, 22:22

    Instagram: Туғилган кунини Истанбулда нишонлаган Зиёда, янги машинали бўлган Дилдора Ниёзова, Севинч турмушга чиқдими?

    08.01.2024, 22:15

    “Менга ортиқча гап-сўз керак эмас” — “Akfa”нинг кастингидан ўтолмаган, турмуш ўртоғи билан бозорда танишган ва Дилсўз билан келишмовчиликка борган Зиёда 35 ёшда (ф...

    08.01.2024, 13:35

    Instagram: АҚШда фарзандининг тўйини ўтказган Даврон Эргашев, ўғлини уйлантирган Муҳаббат Ҳамроева, муваффақиятсиз пластик операциядан шикоят қилган Феруза Нормато...

    22.01.2024, 09:52

    Instagram: Жамила Ғофурова тўртинчи бор она бўлди, Baby Моhi оиласида янгилик, Улуғбек Қодиров қандай автомобиль бошқаради?

    02.05.2024, 10:42

    Жалолиддин Аҳмадалиев янги концерт дастури, раққосаларни саҳнага олиб чиққани ва қимматга сотилаётган чипталари ҳақида гапирди (фото, видео)

    28.05.2024, 21:25

    Зиёда, Озода ёки Тоҳир Содиқов: қайси хонанда бир кунда 15 та тўйга боради?   

    10.07.2024, 11:45

    Instagram: Адиз Ражабов нега фильмларда кўринмаяпти? Райҳон Уласенова онасининг туғилган кунини нишонлади, Асал Шодиева Coldplay концертида Уилл Смитни учратди 

    16.07.2024, 11:30

    “Отам туғилганимни эшитиб хафа бўлган экан”. Ойбекни хушламаган, боғчада ишлашга мажбур бўлган ва “кичкина” овози билан машҳурликка эришган Нигора 36 ёшда (фото)

    19.09.2024, 13:45

    Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади (рўйхат)

    27.09.2024, 20:01

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган блогер, янги машинали бўлган Асқар Ҳикматов, Озода Нурсаидовага “Лада” совға қилишди

    15.10.2024, 09:45

    Instagram: Муяссар Бердиқулова кроссовер харид қилди, Муниса Ризаева тахикардиядан азият чекмоқда, Райҳон Ҳамдам Собировга қимматбаҳо совға берди 

    17.10.2024, 11:55

    Президент ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    21.10.2024, 16:45

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, виде...

    13.11.2024, 13:52

    Instagram: Отасига автомобиль совға қилган Ҳамдам Собиров, Ситора Фармонова “Дизайн” концертида иштирок этадими? Маҳмуд Тоир хонадонида тўй

    28.11.2024, 11:55

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаган Афруза, ота-она бўладиган вайнерлар, Муниса Ризаеванинг ўғли кимга ўхшайди? 

    03.12.2024, 10:35

    Президент Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

    06.12.2024, 19:45

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51

    “Муҳаббат синовлари”даги Рухшона, “Паноҳ”даги Гулноза. Ёрқин образлари билан танилган актрисалар ҳозир қаерда? (фото)

    30.12.2024, 14:06

    “Энг ноодатий Янги йил”. Байрамни саҳнада, йўлда ва Австралияда кутиб олган машҳурлар(видео)

    31.12.2024, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.