• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Санъатдаги фаолиятини бир йўналишда бошлаб, бошқасида муваффақият қозонган ўзбекистонлик машҳурлар

    Ўзбек шоу-бизнесида фаолиятини санъатнинг бир йўналишида бошлаган ва кейинроқ бошқа йўналишда машҳурликка эришганлари талайгина. Қуйида шу каби санъаткорлар ҳақида сўз юритилади.

    Зулайҳо Бойхонова

    Фото: Instagram /@zulayhoboyxonova

    Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова 1986 йилда институтни тугатгач, санъат оламидаги фаолиятини Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида бошлаган. У театрда саҳналаштирилган кўплаб спектаклларда бош ролларни ўйнаган. Шундан кейин актриса хонандаликда ҳам ўзини синаб кўради ва “Ҳай-ҳай” номли таронасини ижро этгандан кейин машҳурликка эришади. Хонанда “Гар соғинсам”, “Рашк”, “Дилимдагилар”, “Кўз тутарман” номли тароналари билан мухлисларнинг эътиборига тушган.

    Муниса Ризаева

    Фото: ”Яндекс.ру”

    Муниса Ризаева санътдаги карерасини кинодан бошлаган. Унинг дебюти 2010 йилда суратга олинган “Ҳижрон” фильмида бўлган. Муниса “Ҳижрон”дан сўнг, “Салом Наташа”, “Ақл ва юрак”, “Ҳай-ҳай қизалоқ” ҳамда “Бевалар” кинофильмларида турли ролларни ижро этган. Муниса 2011 йилда қўшиқчиликда ўзини синаб кўришга қарор қилган ҳамда биринчи “Айрилма ёр” деб номланган қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этади. Ушбу қўшиқ мухлислар томонидан илиқ қарши олиниб, у хонанданинг ташриф қоғозига айланади.

    Хонанда бу таронасидан кейин ижодга янада шўнғиди ва кўплаб тароналарни ижро этди. Унинг машҳурлиги вилоятлар бўйлаб концерт бера бошлаганидан кейин янада ортди. Муниса Ризаеванинг илк мусиқий альбоми 2012 йилда чиққан, 2014 йилда эса хонанда “Эътироф” миллий мукофотига сазовор бўлган. Унинг “Аламим бор”, “Овуна”, “Дил”, “Бўлди юрак”, “Армон” ва бир қанча тароналари мухлисларнинг қалбидан жой эгаллаган. Муниса Ризаева Зиёда, Шоҳруҳхон, Шаҳзод Муродов, Ботир Қодиров каби ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари билан дуэт куйлаган.

    Нилуфар Усмонова

    Фото: “Яндекс.ру”

    Хонанда Нилуфар Усмонова санъатдаги фаолиятини 1995 йилда актрисаликдан бошлаган. Унинг илк дебюти “Болажон” кинофильмида бўлган ва шундан кейин 2002 йилда суратга олинган “Муҳаббат синовлари” фильмида суратга тушган. Актриса ўзини хонандаликда ҳам синаб кўришни истайди ва кейинроқ “Отажон”, “Юр”, “Болам” номли таронасини ижро этади. Хонандалик йўналишида ижод қилишни бошлаган Нилуфар Усмонова айнан шу йўналишда машҳурликка эришади. Хонанданинг “Таслим бўлдим”, “Асрайди”, “Одамлар”, “Онам”, “Хатлар ёзмайман”, “Кел иккимиз” номли тароналари мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган.

    Гафур

    Фото: Instagram /@gafur_lv

    Ҳозирги кунда Россияда Гафур тахаллуси остида ижод қилаётган хонанда Абдулғофур Исахонов санъат оламидаги фаолиятини ўзбек кинофильмларида бошлаган. Унинг кинодаги илк дебюти 12 ёшида, “Сой қўшиғи” фильмида бўлган. Шундан кейин “Дадам бетоб”, “Новда”, “Элпарвар” фильмларида суратга тушди. Кейинроқ Абдулғофур мусиқий танловда қатнашиш учун Россияга учиб кетади. Ижодий сафар мобайнида РААВА Music лейбли асосчилари билан танишди ҳамда бирин-кетин хит қўшиқларини мухлислар эътиборига ҳавола эта бошлади. Унинг “Лоллипоп” номли таронаси русийзабон ёшлар томонидан илиқ қарши олинди ҳамда ушбу қўшиқ турли хит-парадларда бир неча ой давомида биринчиликни эгаллаб келди. 

     

    Асал Шодиева

    Фото: “Яндекс.ру”

    Актриса Асал Шодиева санъатга кириб келган илк йилларида “Ўзбекистоним” номли таронани ижро этган. У Успенский номидаги мусиқага ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олган. Кейинчалик Асал Шодиева актрисалик соҳасида ўзини синаб кўрди ва айнан шу йўналишда машҳурликка эришди. У кино оламдаги фаолияти давомида 30 га яқин фильмда суратга тушган. “Учар қиз” “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Мажнун”, “Пойга”, “Уйланиш”, “Ваҳший”, “Қайсар ошиқлар” актриса ижодидаги муваффаққиятли фильмлар ҳисобланади. Ҳозирда фарзандлари тарбияси билан машғул бўлган Асал Шодиева хонандаликдаги ижодини ҳам давом эттирмоқда. Актриса кинодаги фаолиятида танаффус эълон қилганидан кейин “Сохта”, “Учта сўз” каби тароналарини мухлисларига тақдим этди.

    Малик

    Фото: Instagram /@malik_singer1

    Малик тахаллуси билан ижод қилувчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан “Ёр биё” таронасини ижро этганидан кейин хонанда сифатида танилди. Малик машҳурликка эришмасидан олдин ўзини актёрлик соҳасида синаб кўрган. У Хадичанинг бир нечта клипларида суратга тушган. Хонанда актёрликдан ташқари композиторликда ҳам фаолият юритади. У Юлдуз Усмонованинг “Бу севги”, Хадичанинг “Алдама”, “Келма”, “Бевафо”, Алишер Зокировнинг “Маликам”, Имроннинг “Ҳеч кимга бермай севаман” номли тароналарининг муаллифи ҳисобланади.  

    22.02.2023, 13:40   Изоҳ (0)   17712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бурак Ўзчивит, Мерьем Узерли ва фақат битта роли билан томошабинларнинг ёдида қолган бошқа машҳур турк актёрлари (фото)

    21.02.2023, 22:07

    Саҳнада улғайган, икки марта аварияга учраган ва кетма-кет яқинларидан айрилган: Азим Муллахонов 63 ёшда

    21.02.2023, 13:40

    Instagram: Юлдуз Усмоновага кўзи ожиз мухлисанинг совғаси, Дилноза Кубаеванинг умр йўлдоши ҳақидаги саволга жавоби, Гулсанам Мамазоитова хонадонида хурсандчилик 

    20.02.2023, 22:15

    Хонанда Малик учта институтдан йиқилгани, тўйларда пул тергани ва Юлдуз Усмонова билан қандай танишгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 14:30

    “Оила боқувчиси роли менга ўтиб қолди”. Хонанда Гулзода Худойназарова ҳаёт йўлларида ёлғиз бўлиш тақдирига ёзилгани ҳақида (видео)

    20.02.2023, 10:33

    Instagram: Ҳалима Ибрагимовага қимматбаҳо машина совға қилган Юлдуз Усмонова, тўйхона очган Дили.ме, АҚШда кўнгилсиз ҳодисага учраган Муниса Ризаева

    19.02.2023, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ва Россия ўртасида ядровий қуролларни тийиб турувчи битта битим қолди

    Дунё | 7 август, 19:30

    Наманганда квартирасини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 7 август, 19:16

    France Football. “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини учун даъвогарлар рўйхати маълум бўлди

    Спорт | 7 август, 19:09

    Актёр Бред Питтнинг онаси 84 ёшида вафот этди

    Шоу-бизнес | 7 август, 19:05

    АҚШда Россия манфаатларига жосуслик қилган ҳарбий қўлга олинди

    Дунё | 7 август, 19:00

    “Орол денгизи қисқариши бир миллион киши саломатлигига хавф солмоқда” — Азиз Абдуҳакимов

    Ўзбекистон | 7 август, 18:53

    Исрол бункерга киритмагани учун бадавийлар ўзларига қўлбола бомбапаноҳ қурди (фото)

    Дунё | 7 август, 18:51

    Фарғонада Қўриқлаш бўлими ходими чўкаётган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди 

    Ўзбекистон | 7 август, 18:43

    OpenAI ChatGPT-5 моделини чиқариш арафасида

    Дунё | 7 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.