• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Отам туғилганимни эшитиб хафа бўлган экан”. Ойбекни хушламаган, боғчада ишлашга мажбур бўлган ва “кичкина” овози билан машҳурликка эришган Нигора 36 ёшда (фото)

    Ўзбек санъатида дуэтдошлар кўп, аммо уларнинг ҳаммасини ҳам омадли деб бўлмайди. Турли келишмовчиликлар сабаб улар узоқ вақт бирга ижод қилишолмайди. Ойбек ва Нигора жуфтлиги эса 19 йилдан буён бирга ижод қилишади. Шу билан бирга, тўрт нафар болани ҳам биргаликда тарбия қилишмоқда.

    “Отам ўғил фарзанд кўришни истаган”

    Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ишчилар оиласида дунёга келган. У тўртинчи қиз фарзанд, унинг учта опаси ва бир укаси бор.

    Фото: Instagram

    — Отам раҳматли автобус ҳайдовчиси бўлган. Онам эса болалар шифокори бўлиб ишлаган. Улар катта даромадли соҳада ишлашмаган бўлса ҳам, беш фарзандни бировдан кам қилмай катта қилишган. Оилада тўртинчи қиз фарзанд бўлганман. Отам раҳматли ҳар гал “Қиз туғилади”, деган хабарни эшитганида ранжиган экан. Ўғил фарзанд кўришни жудаям истаган экан. Ҳатто менинг ҳам қиз бола эканлигимни эшитиб “Касалхонадан олиб чиқишга бормайман, ўзинг келавергин”, деб гапирган экан. Аммо онам “Барибир кўнгли бўлмай, касалхонага келган, сизларни яхши кўрарди”, дерди. Аммо укам Зоҳиджон туғилган кунни опаларим жуда яхши эслашади. Қувонганларидан “Ўғилли бўлдим”, деб эмаклаб уйга кириб келган экан, дейди Нигора.

    “Уч ёшимдан саҳнага интилганман”

    Нигора Исмоилованинг оиласида санъаткорлар бўлмаса-да, болаликдан қўшиқ айтишга қизиқади. Уч ёшидан саҳнага интилганини қуйидагича эслайди.

    Фото: Instagram

    — Уч ёшга қадам қўяр-қўймасимдан болалар боғчасига, кейин 1995 йил 179-ўрта мактабга борганман. Мактабда жуда аълочи бўлмасам-да, байрам тадбирларида қатнашишга жуда қизиқар эдим. Ўша кезларда маҳалламизда Фотима ва Зуҳра Зиёмуҳамедовалар бошчилигидаги ноанъанавий болалар қўшиқчилик танлови ўтказилди. Танловнинг ноанъанавийлиги шундаки, у ерда соғлом болалар билан бир қаторда, кўзи ожиз ва ногирон болалар ҳам ўзларининг истеъдодларини синаб кўришлари мумкин эди. Табиийки, мусиқага қизиқишим кучли бўлгани сабабли танловда иштирок этдим. Омадим келибми, танловда ғолиб бўлдим.

    Фото: Instagram

    Сўнгра танлаб олинган болалар жамоасидан хор ташкил қилинди ва “Uzbell” деб ном берилди. Хор жамоада биз қўшиқчилик сирларини ўргандик. Бу ерда мен жуда кўплаб дўстлар орттирдим. Хонанда Зиёда билан ҳам айнан шу ерда танишганман. У бўш вақтларида “Тантана” гуруҳи ҳақида гапириб берар эди. Ўз-ўзидан менда шу гуруҳнинг аъзоси бўлиш истаги пайдо бўлди. Бир куни хор жамоамиз номаълум сабабларга кўра ёпилди. Жуда ҳафа бўлдим, лекин Фотима ва Зуҳра опалар мени “Тантана” гуруҳига таклиф қилишганида ўзимда йўқ хурсанд бўлиб кетдим, дейди хонанда.

    “Боғчада ишлаганман”

    Ойбек ва Нигора жуфтлигидаги Нигора мактабни тамомлагандан сўнг бир муддат боғчада энагалик қилган.

    Фото: Instagram

    — Оиламиз камтарона ҳаёт кечирган. Отам раҳматли автобус ҳайдовчиси, онам эса болалар шифокори бўлган. Мактабни тамомлагач, бир муддат боғчада энагалик ҳам қилганман. Болалар билан тез тил топишганим учун қийналмаганман. Биринчи маошимни олганимда ота-онам роса хурсанд бўлишган. Ўзим ишлаб топган пулга ош масаллиқларини олиб, оила аъзоларимни хурсанд қилгандим, дейди хонанда Нигора.

    “Akfa Media’га таниш-билишсиз қабул қилинганмиз”

    Нигора “Тантана” болалар гуруҳи билан кўплаб концерт дастурларида иштирок этади. Мактабни тамомлаб устозларининг тавсияси билан мусиқа коллежига ўқишга киради. Иккинчи курсда ўқиётганида эса устозлари унга продюсерлик компанияси ўтказаётган кастингда иштирок этишни таклиф қилишади.

    Фото: Instagram

    — Кастинг ҳақида мусиқа коллежидаги устозимдан эшитиб қолганмиз. Ўшанда Нигора иккимиз дарсдан чиқиб, “Akfa” компаниясини излаб борганмиз. Аввалига кастинг ҳақида ота-онамга айтмаганман. Чунки улар қарши бўлишларини аввалдан тахмин қилгандим. Аксига олиб кастинг топшириладиган кун томоғим бўғилиб қолган. Ўшанда Самандар Ҳамроқулов ва компания раҳбарлари ҳайъат аъзоси бўлганди. Нигора синовдан ўтган, аммо мени қабул қилишмаган, дея эслайди хонанда Зиёда.

    Нигора эса таниш-билишсиз кастингдан ўтганини ва овози ундан кучли қизлар жуда кўп бўлганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Овозимнинг имкониятлари жуда кам, буни яхши биламан. Баланд пардаларда куйлай оламан, деб мақтанолмайман. Кастингда иқтидорли қизлар кўп эди, аммо омад менга кулиб боққан. Ҳеч қандай таниш-билишсиз қабул қилинганман. Аммо менга Ойбек билан бирга куйлаш ёқмаган. Илк бора Ойбек билан куйлаган “Излайман” дуэт қўшиғи кўпчиликка манзур бўлди. Шундан сўнг раҳбариятимиз яна бир дуэт қўшиқ яратиш таклифини билдиришди ва “Сен учун” номли қўшиқ дунёга келди. Унга ҳам ўз навбатида клип суратга олиниб, халқимизга тақдим қилинди. Қисқа вақт ичида қўшиқ оммалашиб, ҳит-парадларнинг юқори поғонасига кўтарилди. Шундан сўнг мен ва Ойбекни Ойбек ва Нигора дуэт гуруҳи сифатида таний бошлашди, дейди хонанда Нигора.

    “Ҳамкорлик чиройли якунланмади”

    Ойбек ва Нигора жуфтлиги 2008 йили “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини қўлга киритишди. Ҳит қўшиқларнинг ҳам кети узилмаётганди. Аммо 2010 йил продюсерлик компанияси ва унда ижод қилувчи хонандалар ўртасига совуқчилик тушди.

    Фото: Instagram

    — Ўша пайтда “Akfa Media”дан қаттиқ ранжигандик. Чунки чиройли якун бўлмади, қанча пул топаётганимизни билардик. Яна қайтадан ҳаммасини изга солиш осон бўлгани йўқ. Ўша кунгача биз билан ҳамкорлик қилиб келган ижодкорлардан “Бўлди, буларнинг пули йўқ, улар билан ишлаш бефойда”, деган гапларни эшитдик. Янги қўшиқлар яратардик, аммо уларга клип олиб, оммага тақдим этишга имконимиз бўлмасди. Ўша пайтда гина-кудуратлар бўлган, ҳозир эса “Akfa Media”дан фақат миннатдормиз. Чунки улар сабаб Ойбек ва Нигора жуфтлиги пайдо бўлди ва брендимиз одамлар орасида танилди, дейди хонанда.

    “Ойбекка турмушга чиқмайман”

    Нигора оила қурмасдан аввал нима учун журналистларнинг “Оила қурасизларми?” деган саволига рад жавобини берганини қуйидагича изоҳлади.

    Фото: Instagram

    — Ойбек бирор марта мени ёлғиз қолдирмаган. Ҳамиша бирга эдик, унинг эътибор беришини сезардим. Аммо бирор марта кўнглидагиларни очиқчасига айтмасди. Шу боис жаҳлим чиқиб, “Сизга турмушга чиқмайман, кўзимга кўринманг”, дердим. Энг қизиғи, бу гапларимга ҳам эътибор бермасди. Оиламиз ҳам аввалдан яқин муносабатда бўлган, дейди Нигора.

    “Яхши келин бўлмаганман”

    Хонанда Нигора очиқчасига яхши келин бўлмагани ва ўғиллари ўзидек келин билан оила қуришларини истамаслиги ҳақида айтган.

    Фото: Instagram

    — Ҳамма ишни уддалашга ҳаракат қилардим, аммо оила қургандан кейин кўп ўтмай тўй-хизматларига чиқиб кетишимга тўғри келган. Ярим кечагача хизматда бўлардик, табиийки, кейин тушгача ухлардик. Аммо тўйдан кейин бир ҳафта келинлик вазифаларимни бажариб, соат тонгги бешда кўча-ҳовлиларни супурганман. Кўпчилик “Сизга ҳавасим келади, келиним сиздек бўлсин”, деса гапингизни қайтариб олинг, деб куламан. Ҳатто ўғилларимга ҳам мендек келин келишини истамайман, дейман ҳазиллашиб, дейди Нигора.

    Фото: Instagram

    Ойбек ва Нигоранинг тўрт нафар фарзанди бор. Улар ижодда аввалгидек фаол эмас, яъни тез-тез янги қўшиқ ва клипларини тақдим этишаётгани йўқ. Аммо омма эътиборидан четда ҳам қолишмаган. Улар чақалоқларни кутиб олиш маросимларида фаол иштирок этишади.

    19.09.2024, 13:45   Изоҳ (0)   119042
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнаво» Ойбек ва Нигорани огоҳлантирди

    02.02.2016, 12:30

    Ойбек ва Нигора иккинчи бор ўғил фарзандли бўлди

    26.05.2018, 18:12

    Ойбек ва Нигора янги оилавий фотожамланмани тақдим этди (фото)

    17.10.2018, 15:50

    Instagram: Ойбек ва Нигора хонадонидаги шодиёна, Дилноза Кубаева ижросидаги қўшиқ, Гулчеҳра Эшонқулова амма бўлди

    26.05.2021, 22:26

    Хонандалар Ойбек ва Нигора учинчи марта ота-она бўлди

    18.06.2021, 10:19

    Instagram: Фатҳулла Масъудовнинг ўғли уйланди, Каниза янги машина харид қилди, Ойбек ва Нигора бизнес бошлади

    31.07.2023, 22:40

    Instagram: Ота-онасига ҳовли совға қилган Дурдона Қурбонова, Mercedes-Benz харид қилган Жаҳонгир Позилжонов, фарзандли бўлган Ойбек ва Нигора 

    02.06.2024, 08:35

    Instagram: Ойбек ва Нигора фарзандини туғруқхонадан олиб чиқди, Афрузанинг энг катта орзуси ушалди, Муштарий Зафар янги машинали бўлди

    07.06.2024, 11:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.