• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Менга ортиқча гап-сўз керак эмас” — “Akfa”нинг кастингидан ўтолмаган, турмуш ўртоғи билан бозорда танишган ва Дилсўз билан келишмовчиликка борган Зиёда 35 ёшда (фото, видео)

    Хонанда Зиёда нафақат ижоди балки шахсий ҳаёти билан ҳам ўрнак бўла олади. Санъатдан бутунлай йироқ оилада дунёга келган ва ҳаммасини ‘‘ноль’’дан бошлаган ижодкор бу йил 35 ёшни қаршилади.

    “Санъаткор бўлмайди, турмушга берамиз”

    Хонанда Зиёда Рустам Қобилов оиласида дунёга келган. Оилада 7 қиз ва бир ўғил фарзанд бор. Зиёда болалигидан санъатга қизиққани, аммо оиладаги шароит ва отасининг қаршилиги сабаб, қизиқишларини ошкор қилолмагани ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Катта оила бўлганмиз, турган гапки рўзғорда ўзига яраша қийинчиликлар бўлган. Онам моҳир ошпаз эди ва болаликдан бизни ҳам меҳнатга ўргатганди. Юқори синфда ўқиётганимда бозорда кичик тамаддихона очган. Уч-тўртта ишчилари ҳам бор эди. Аммо дарсдан кейин онамнинг олдига бориб қарашиб юрардим. Официантлик қилганим ёки идиш-товоқ ювганимдан ҳеч қачон афсусланмайман.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    Санъатга болаликдан қизиққанман, аммо дадам раҳматли ҳамиша “Қиз болага ярашмайди”, деб қаршилик билдирарди. Охири 9-синфни битирганимдан кейин “Бир марта имкон беринг, мусиқа коллежида ўқишни истайман”, деганимда қатъий рад жавобини олганман. Шунда онам ёнимни олиб “Коллежни тугатиши билан турмушга берамиз, санъактор бўлмайди”, деган. Шу сабаб дадам мусиқа коллежида ўқишимга рози бўлган, — дейди хонанда Зиёда.

    “Турмуш ўртоғим билан бозорда танишганмиз”

    Хонанда турмуш ўртоғи билан болаликдан таниш бўлгани ва биринчи марта бозорда бир-бирини учратиб қолгани ҳақида гапириб берди.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Турмуш ўртоғим билан бозорда танишиб қолганмиз. У чинни сотарди, баъзида бизнинг тамаддихонада овқатланиб турарди. Бундан ташқари, опаларимнинг сарпосига қўйиладиган чинниларни ҳам у кишидан олгандик. Элдор ака билан тўйдан 8 йил аввал таниш бўлганмиз. Табиатан оғир-босиқ бўлгани учун онам ҳар доим “Сизни ўзим куёв қиламан, маъқул йигитсиз”, дерди. Қарангки, фаришталар омин деган экан, оила қурдик. Аммо санъаткор бўлиш ниятим у одамга унчалик ёқмаганди. “Бекор қиляпсизда”, деб ҳам қўйганди, — дейди Зиёда.

    “Кастингдан ўтолмаганман”

    Зиёда “Akfa” продюссерлик марказига қандай бориб қолгани ва илк кастингдан ўтмагани ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Кастинг ҳақида мусиқа коллежидаги устозимдан эшитиб қолганмиз. Ўшанда Нигора иккимиз дарсдан чиқиб, “Akfa” компаниясини излаб борганмиз. Аввалига кастинг ҳақида ота-онамга айтмаганман. Чунки улар қарши бўлишларини аввалдан тахмин қилгандим. Аксига олиб кастинг топшириладиган кун томоғим бўғилиб қолган. Ўшанда Самандар Ҳамроқулов ва компания раҳбарлари ҳайъат аъзоси бўлганди. Нигора синовдан ўтган, аммо мени қабул қилишмаган. Енгилган курашга тўймас дейишганидек, “Бир ҳафта муҳлат беринглар, соғайиб қайтадан иштирок этаман”, деганман. Самандар ака кўнглимни оғритмаслик учун “Майли, тайёрланиб келинг”, деган. Тузалиб, янги қўшиққа тайёрланиб, қўшимчасига иккинчи кастингда рақс ҳам тушиб берганман. Ойбек билан бирга кастинг топшириб, иккимиз ҳам синовдан ўтганмиз. Аммо энг катта муаммо ана шундан кейин бошланган. Дадамга кастингдан ўтганимни айтганимда роса тўполон бўлган. “Тез боргин-да, дадам рухсат бермадилар деб шартномани бекор қилгин”, деган. Ялиниб-ёлвориб, кўзёш тўкиб продюссерлик маркази билан ишлашга дадамни кўндирганман, — дейди Зиёда.

    Плагиат билан бошланган ижод

    Зиёда ижодини плагиат қўшиқдан бошлаган. Яъни у украин хонандаси Руслананинг “Wild dances” қўшиғини “Севмаганман” деб ўзбекчалаштирган. Қўшиқ кўпчиликка маъқул келган ва хонанданинг танилишига ҳисса қўшган.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Клип суратга олинганидан кейин дискка ёздириб, бозорга олиб боргандим. Турмуш ўртоғимга “Қаранг, клипим чиқди”, деб мақтаниб кўрсатганимда яна “Бекор қилибсиз-да”, деган. Кўпчилик тўйдан аввал гаплашиб, феъл-атворни ўрганиш керак, дейди. Аммо бизда бундай бўлмаган. Шунчаки иш юзасидан гаплашардик ва у инсон билан қалбан яқин эканлигимни ҳис қилардим.

    Қўшиқ ва клипларим аввалига дадамга ёқмаган. Чунки у пайтлари рақсга тушиб, қўшиқ куйлаш урфда эди. Адашмасам, фақатгина Фаҳриддин Умаровнинг “Муҳаббат” қўшиғини айтганимда “Бўларкан-ку, мана шундай қўшиқ айтиш керак”, деган эътирофни эштиганман, — дейди Зиёда.

    “Оилам тинчлиги учун керак”

    Айни кунда хонандага турмуш ўртоғи продюссер ва маъмурлик қилади. Аввалига буни кўпчилик танқид қилди.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Турмуш ўртоғим санъатдан бутунлай йироқ инсон эди. Аммо санъаткор ҳақида турли гап-сўзлар бўлади. Шунинг учун турмуш ўртоғимдан бирга ишлайлик, деб илтимос қилганман. У инсон чинни бизнесини ташлаб, мен билан ишлаган. Бу оиламнинг тинчлиги учун муҳим эди, — дейди хонанда Зиёда.

    “Роль ижро этиш ёқмаган”

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ижодининг илк йилларида кўплаб фильмларда суратга тушган. У “Бойвачча”, “Аччиқ ҳаёт”, “Нортой”, “Бекорчилар макони”, “Энагалар”, “Ижарачилар” ва “Учрашув” фильмларида роль ўйнаган. У Жаҳонгир Позилжоновнинг комедия фильмларида навбатчи актриса бўлган, десак хато бўлмайди. Аммо хонанда кейинги пайтларда фильмларда суратга тушаётгани йўқ. Унинг вақти тиғиз, балки ортиқча рекламага ҳам зарурат сезмаётгандир.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Роль ижро этиш аввалдан ёқмаган, маҳоратим ҳам умуман йўқ деб ҳисоблайман. Бу менинг эмас, продюссерларнинг хоҳиши эди, — дейди хонанда.

    “Эгизакларга ўхшаймиз”

    Хонанда Зиёданинг ташқи кўриниши ўзига ўхшаш синглиси бор. Азиза Қобилова ҳам санъатга қизиқиб, шу йўналишда таҳсил олган.

    Фото: Коллаж

    — Азиза билан эгизакларга ўхшаймиз. У билан боғлиқ қизиқарли воқеалар кўп бўлган. Масалан, кўча-кўйда одамлар Азизани мен деб ўйлаб, у билан расмга тушган. Ҳатто худди шундай ҳолат концертларда ҳам бўлган. Азизанинг овози ниҳоятда ширали, фақат йўналиши бошқача. У кўпроқ хориж мусиқасига қизиқади. Райёна исмли ширин қизчаси бор, — дейди хонанда Зиёда.

    “Менга ортиқча гап-сўзлар керакмас”

    Хонанданинг ҳаётида айрилиқлар, қийин кунлар кўп бўлган. 2017 йили дадасидан айрилган, ундан кейин ҳомиласи нобуд бўлган. Орада ҳамкасблари, хусусан қўшиқ сабаб Дилсўз билан жиддий келишмовчиликка борган. Аммо хонанда ҳамиша сукут сақлашга ва ортиқча ҳис-ҳаяжонга берилмасликка ҳаракат қилади.

    Фото: Instagram / @ziyodamusic

    — Муаммолар, негатив фикрлар ҳамиша бўлади. Менинг аниқ мақсадим бор, шу бўйича ҳаракатланаман. Ҳамма муаммога тўхталиб, негативчиларнинг фикрини эшитсам вақт ва асбимни йўқотаман. Менга ортиқча гап-сўзлар керак эмас, — дейди хонанда Зиёда.

    08.01.2024, 13:35   Изоҳ (0)   101103
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ножўя таклифни рад этиб, “запрет”га тушган, зўравон эри туфайли муҳожирга айланган Наргиза Абдуллаеванинг ҳаёти ва ижоди ҳақида 

    04.04.2023, 21:20

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    06.01.2024, 16:51

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев

    07.01.2024, 12:55

    Instagram: Оиласи билан хорижга кўчиб кетган Liil Хurramov, ўзи юрар машина харид қилган Мавлуда Асалхўжаева, “Mitti vayn”чи Улуғбек ЙТҲга учради

    06.01.2024, 22:59

    Instagram: Ҳамдам Собировга қимматбаҳо машина совға қилишди, Ҳалима Ибрагимова “Zo‘r TV”даги жанжалига изоҳ берди, Dili.me ота-онасини умрага олиб борди

    05.01.2024, 22:33

    “Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг таъзиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)

    05.01.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.