Испаниялик сайёҳ Таиландда фил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда EFE агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, ҳодиса Пҳанг Нга провинциясида, филлар сақланадиган марказда содир бўлган.
Испаниялик сайёҳ аёл филни томоша қилиб турганда, тўсатдан у аёлга ташланиб, тиши билан жароҳатлаган. Сайёҳ олган жароҳати туфайли вафот этган.
Ҳодиса фил чўмилаётган вақтда содир бўлган. Вафот этган аёлнинг ёши нечада экани айтилмаган.
2017 йилда Таиланддаги Чанг оролида жойлашган “Филлар қишлоғи”да фил устида сайр қилаётган немис сайёҳини босиб ўлдириб қўйганди.
“Фил устидаги сайр тугагач, ҳамма филлар устидан туша бошлади. Биринчи фил устида кетаётган россияликлар ундан эсон-омон тушиб олди. Шунда фил қўққисдан дарғазаб бўлиб, уни суратга олаётган немис сайёҳига ташланди ва уни ҳамманинг кўз ўнгида босиб ўлдирди”, деган воқеа гувоҳлари.
Изоҳ (0)