• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимларини тузди

    АҚШ президенти Дональд Трамп 22 июль куни Япония, Филиппин ва Индонезия билан савдо битимлари тузилганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto: CNN
    Фото: CNN

    Трампнинг Япония билан савдо шартномасини тузиши узоқ вақтдан бери кутилаётган эди. Унга кўра, битим доирасида Қўшма Штатларга экспорт қилинадиган япон товарларига 15 фоиз бож тайинланади. Шу ўринда Япония АҚШга 550 миллиард доллар сармоя киритади.

    “Биз ҳозиргина Япония билан улкан келишувни амалга оширдик. Эҳтимол, бу энг йирик келишувдир. Бунда АҚШ фойданинг 90 фоизига эгалик қилади. Ушбу битим юз минглаб иш ўринларини яратади — бунақаси ҳеч қачон бўлмаган. Энг муҳими, Япония билан автомобиль, юк машиналари, гуруч ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиш имкони яратилади. У Қўшма Штатларга 15 фоиз миқдорида божлар тўлайди”, деб ёзган Трамп Truth Socialъда.

    Япония бош вазири Шигеру Ишиба Трампнинг баёнотига жавоб берар экан, ҳукумат битим тафсилотларини эҳтиёткорлик билан ўрганишини ва зарурат туғилганда АҚШ президенти билан телефон орқали ёки юзма-юз учрашув ўтказишини билдирган. Аммо Трамп каби, вазир ҳам аниқ тафсилотларни оммага очиқламаган.

    Япония Қўшма Штатларнинг бешинчи йирик импорт манбаи ҳисобланади. У 2024 йили АҚШга 148 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. Автомобиллар, автомобиль эҳтиёт қисмлари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш машиналари америкаликлар Япониядан кўп сотиб оладиган маҳсулотлар қаторига кирарди.

    Филиппин билан савдо битими ва Индонезия билан келишув шартлари

    Трамп 22 июль куни Филиппин президенти Кичик Фердинанд Маркос билан савдо келишувига эришилганини маълум қилган. Шу куни президент Индонезия билан ҳам савдо битимининг аниқ шартларини ошкор қилган.

    Иккала келишувда ҳам АҚШ ушбу давлатлардан импорт қиладиган товарларга 19 фоизлик божлар белгиланиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар бу икки давлатга юборадиган товарларига ҳеч қандай бож солинмайди.

    Дональд Трамп Филиппин билан келишувни 22 июль куни Оқ уйда президент Кичик Фердинанд Маркос билан учрашганидан сўнг эълон қилган.

    “Учрашув ажойиб ўтди ва биз савдо битимини якунладик” деб ёзган Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

    Трамп жаҳон мамлакатларининг деярли барчасига савдо тарифларини ўрнатаётгани сир эмас. Жумладан, у август ойидан бошлаб мис импорти учун ҳам 50 фоизлик бож кучга киришини маълум қилган. Бундан ташқари, Трамп 1 августгача мамлакатларни битим тузишга ундаб, агар шартнома тузилмаса, уларга жуда юқори тарифлар жорий этилиши билан таҳдид қилиб келмоқда.

    23 июл, 09:20   Изоҳ (0)   1589
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Япония#Филиппин#Индонезия#савдо битими#тузди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.