Тошкентда ҳайвонлар сотиладиган энг катта нуқталардан бирига айланган «Янгиобод» бозорида сотилмай қолган жониворларни бозорга ёки унинг ташқарисига ташлаб кетиш одат тусига кирган, деб ёзади «Podrobno.uz». Ташлаб кетилган жониворлар эса бир неча кун ичида вафот этади. Ушбу вазиятни назоратга олишни сўраб, «Mehr va Oqibat» нодавлат-нотижорат ташкилотига жамоавий равишда мурожаат қилишди.
Ташкилот аъзолари бозор директори билан учрашди. Директор «Янгиобод» бозори ҳудудида ҳайвонларни сотиш аввал тақиқлангани, аммо сотувчилар бу иш билан бозор ташқарисида шуғуллана бошлагани туфайли, тротуар ва автомобиль йўлларида тартибсизликлар юзага келганидан кейин уларни бозор ҳудудида қолдиришга қарор қилинганини айтди. Бунда сотувчиларни базага киритиш ва савдо майдонига кузатув камераларини ўрнатиш шарт қилиб қўйилган.
«Mehr va Oqibat» вакиллари барча сотувчиларни маъмурий бинога тўплаб, улар билан суҳбатлар ўтказиш ва ижтимоий роликлар намойиш этишни таклиф қилди.
Иккинчи босқичда эса ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳайвонларни ташлаб кетувчилар ва уларга шафқатсиз муносабатда бўлувчиларни жавобгарликка тортишга қарор қилишди (бу кузатув камераларидаги қайдларни далил қилган ҳолда амалга оширилади).
Бозор директори маълумотларни бир ой ичида тақдим этишга ваъда берди, суҳбат эса яқин дам олиш кунлари ўтказилади.
Изоҳ (0)