• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Беш хонали квартира ва Trailblazer». Бош прокурор «Янгиобод» бозори директори ноқонуний орттирган маблағларини нимага сарфлаганини маълум қилди

    7 ноябрь куни Бош прокуратурада ташкил этилган коррупция масалаларига оид идоралараро йиғилишда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев «Янгиобод ихтисослашган бозори» директори қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айбланганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таъкидланишича, айни пайтда бозорларда таниш-билишчилик, турли суиистеъмолчилик ва талон-торожликлар авж олмоқда. «Таъбир жоиз бўлса, бу файзли масканлар коррупция ўчоғига айланиб бормоқда»,—дейди Йўлдошев. Хусусан, пойтахтдаги «Янгиобод ихтисослашган бозори» директори Исмоилов қатор коррупциявий жиноятларни содир этишда айбланиб, унга нисбатан тергов ўтказилмоқда.

    У муқаддам савдо ва бозор соҳаларида ишлаб, бир неча маротаба судланган, сўнгги бор «Сергели деҳқон бозори» директори лавозимида ишлаганда содир этган суиистеъмолчиликлари ва талон-торожликлар учун 2016 йилда суд ҳукми билан жазоланган. Исмоилов 2019 йил февраль ойида яна «Сергели деҳқон бозори» директори лавозимига тайинланиб, ўша йилнинг апрель ойидан эса «Янгиобод ихтисослашган бозори» директорлигига ўтган.

    «Бу бозорда ҳам эски қилиғини давом эттирган Исмоилов, бозорга шахсий мулки сифатида қараб назоратчилар ва тадбиркорларга ўлпонлар солган. Тушумларни чўнтакка уриш, бозор мулкини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келган, — дейди Ниғматилла Йўлдошев.

    Исмоилов атрофига ўзига хайрихоҳ шахсларни тўплаган. Жумладан, аввал «Сергели деҳқон бозори»да бирга ишлаган Йўлбарсовни ўзига ўринбосар, Тимофеевни бош ҳисобчи, куёви Жаҳоновни хавфсизлик бўлими раҳбари этиб тайинлаган. Қисқа муддатда Исмоилов 2,7 миллиард сўмлик тушум пулларини ўмарганлиги, 919 миллион сўм солиқдан бўйин товлаганлиги, бозорда 124 та ноқонуний қурилмалар қурдирганлиги аниқланган. Терговда ушбу рақамлар кун сайин ортиб бораётгани айтилди.

    Талон-торож қилган пуллардан қарийб 740 миллион сўмини Исмоилов легаллаштирган, жумладан, 340 миллион сўмга онаси Асқарова номига Сергели туманидан 5 хонали квартира, хотини Низомова номига 200 миллион сўмга Trailblazer автомашинасини сотиб олган. Бу ҳали аниқланган ҳолатларгина эканлиги қайд этилди.

    «Бундай талон-торожлик оқибатида бозор ўта аянчли ҳолатга келиб қолган», — деди бош прокурор.

    Хусусан, бугунги кунда ходимларнинг иш ҳақидан 95 миллион сўм, солиқдан 920 миллион сўм, коммунал тўловлардан 978 миллион сўм, бошқа ташкилотлар олдида 240 миллион сўм, жами 2,2 миллиард сўм асосий ҳамда 2,9 миллиард сўм пеня тўловларидан қарздорлик вужудга келган.Бозорда инфратузилма, тартиб-интизом, тозалик, ёнғин хавфсизлиги масалалари абгор аҳволда. Бош прокурор бундай аянчли ҳолат бозор раҳбарияти ва бошқа мутасаддиларни ташвишга солмаганини билдириб ўтди.

    «Бу ҳам етмаганидек, кўрган билан кўз тўймас, тек туришга нафс қўймас, деганларидек, Исмоилов бошқа бозорларга ҳам кўз олайтирган. Аҳамият беринг, айрим раҳнамоларининг кўмагида «Сергели деҳқон бозори»га ўғли Бекжон Исмоиловни директор, «Фарҳод деҳқон бозори»га яна бир ўғли Жаҳонгир Исмоиловни директорнинг биринчи ўринбосари, «Авиасозлар деҳқон бозори»га муқаддам ўзи билан бирга судланган Шавкат Қувоновнинг директор этиб тайинланишига ҳам эришган. Бир сўз билан айтганда, ушбу бозорларга ҳам расмий раҳбарлик қилиб келган», — деди  Ниғматилла Йўлдошев.

    Бош прокурор ҳолатни изоҳлар экан: «Наҳотки бу ҳолатдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Муниципиал активларни бошқариш маркази раҳбари Музаффар Абдураҳмоновнинг хабари бўлмаса, ёки қайта қайта судланган, борган жойидан ўзига пул ўмаришни касб қилган бу шахсни яна раҳбарликка тайинлашдан у манфаатдорми? Исмоилов қамоққа олингандан сўнг унинг ўрнига ҳамтовоғи Йўлбарсов тайинланганлигига нима дейсиз?», — деб қўшимча қилган. Йўлдошев тергов давомида ушбу саволларнинг барчасига жавоб топилишини айтган.

    Аввалроқ «Арк булоқ» божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини Бўстонлиқдан дала ҳовли, Tashkent City’дан 2 та уй, битта нотурар жой ва Captiva харид қилишга сарфлагани маълум бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-тарож қилиш ҳолати аниқланди
    • Бош прокурор: «Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган»
    Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурада коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар ҳамда вазирлик ва идораларда бунинг сабаб ва шарт-шароитларига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қатор соҳаларда қайд этилган коррупция ҳолатлари тўғрисида маълумот берди. Хусусан, у «Халқ банки» собиқ раҳбари тузган жиноий гуруҳ тузгани, Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилган.

    07.11.2020, 15:39   Изоҳ (0)   49121
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каттақўрғонда йўлларни таъмирдан чиқарилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 2,4 млрд сўмни талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

    07.11.2020, 15:09

    Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган

    07.11.2020, 14:45

    Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    07.11.2020, 14:21

    «Бўстонлиқдан дала ҳовли, Tashkent City’дан 2 та уй ва Captiva». «Арк булоқ» божхона пости собиқ бошлиғи олган пораларини нимага сарфлагани маълум бўлди

    07.11.2020, 14:10

    «Грим учун ажратилган маблағга ‘Ўрикзор’дан арзон косметика сотиб олган». Бош прокурор Маданият вазирлигидаги жиноий схема ҳақида

    07.11.2020, 13:42

    Ниғматилла Йўлдошев Арнасой, Юнусобод, Бувайда ҳокимлари ўринбосарлари ер ажратиб бериш эвазига пора олганини маълум қилди

    07.11.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36

    “Барселона” футболчиси Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин

    Спорт | 26 август, 12:34

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Санкт-Петербургда миллатни аниқловчи камералар ишга тушди 

    Дунё | 26 август, 12:28

    Наманган шаҳар собиқ ҳокими вафот этди

    Ўзбекистон | 26 август, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.