• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бир фарзандим билан ёлғиз қолганимда ота-онам қўллаб-қувватлади” — Шаҳноза Ҳожимуродова руҳий тушкунлиги ва Зулфияхоним роли ҳақида (видео)

    “Муҳаббат баҳори” фильмидаги Зулфияхоним роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Шаҳноза Ҳожимуродова YouTube’даги Daryo Lifestyle каналига берган интервьюсида ҳаёт синовлари уни актриса бўлишга ундагани ҳақида гапирди.

    — Ҳаётимда бир-иккита кўнгилсизликлар бўлиб, руҳий тушкунликка тушиб қолгандим. Қўлимда битта фарзандим билан ота-онамнинг уйида яшаётганимда онам “Сен ўқишинг ва ҳаётда ўз ўрнингни топишинг керак”, деб кўп айтарди. 2013 йилда Озодбек Назарбековнинг “Сарсон” номли қўшиғи ва унга ишланган клип машҳурликка эришганди. Райҳон Уласенованинг ижросига ҳавасим келиб, “Онажон, қанийди мен ҳам шундай роллар ижро этсам” деган эдим. Ота-онам ҳар бир қароримни қўллаб-қувватлашгач, энг қийин вазиятимда ҳеч қачон ёлғизлатишмаган. Бунинг учун улардан ҳамиша миннатдорман. Дадамнинг ўзи мени Тошкентга етаклаб келган, ижара уйда яшаб, институтда тайёрланганман. Шартнома асосида ўқишга кирсам, нима қиламан, ота-онамга оғирлигим тушадими, деб иккиланганман. Тўғри, ўзига тўқ оиланинг фарзандиман, аммо қиз бола турмушга чиққанидан кейин барибир яқинларидан истиҳола қиларкан. Омадим келиб, грант асосида ўқишга қабул қилиндим. Ўғлим онам билан бирга қолди, мен ҳали оила қурмаган, ҳеч қандай ташвиши йўқ қизлардек эмин-эркин ўқиганман. Ҳамма нарсани биламан деб мақтанмайман, аммо устозларим ҳаракат учун ҳам беш баҳо қўйиб беришарди, дейди актриса Шаҳноза Ҳожимуродова.

    Шаҳноза Ҳожимуродова аввалига театрга қабул қилишмагани ва муносиб актриса эканлигини қандай исботлагани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Устозларимиз ўқиш вақти сёмкаларга боришимизга рухсат беришмасди. Аввал пойдеворни мустаҳкам қилиш кераклигини айтишарди. Ўқишни тамомлаб, Ўзбек Миллий академик драма театрига бордик. Аммо раҳматли Фатҳулла Масъудов штат ўрни йўқлигини айтди. Ҳафсалам пир бўлиб “Энди Хоразмга қайтиб кетаманми?” деб ўйладим. Чунки бу театрда ишлашимни нафақат мен, балки онам ҳам истарди. Уч марта рад жавобини олгач, умидим ҳам сўниб қолганди. Ўша пайтларда “Маданият ва маърифат” каналида “Образ шоу” деган кўрсатув бўларди. Кўрсатувнинг янги сонида “Зайнаб монологи” ижро этилишини айтиб, ролга таклиф этишди. Иштирокчиларнинг ҳаммаси профессионал, театрнинг тажрибали актрисалари эди. Уларнинг орасида ёлғиз мен институтни энди тугатган эдим. Хуллас, иштирок этдим, раҳматли Шуҳрат Қаюмов, актриса Лола Элтоева чиқишимни юқори баҳолашди. Ана шу кўрсатувдаги иштироким Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинишимга сабабчи бўлди. Чунки уни Фатҳулла Масъудов ҳам томоша қилган экан. Аммо бу ҳали штатга қабул қилиндим, дегани эмасди. 4 йил давомида гонорар асосида ишлаб, таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошевнинг чиғириқларидан ўтиб, кейин штатга қабул қилиндим, дейди Шаҳноза Ҳожимуродова.

    Актриса Зулфияхоним ролига тасодифан тасдиқлангани ва ўшанда камера қаршисида туришни ўргангани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Актриса бўлиш учун заринг ёки зўринг бўлиши керак, дейишади. Баъзи актрисалар эса интервьюларида режиссёрлар номаъқул таклифни беришгани, у рад этгани учун ролга тасдиқлашмагани ҳақида айтишади. 2019 йилдан буён ижод қилаётган бўлсам, на кино, на театрда бундай ҳолатга гувоҳ бўлдим. Меҳнаткаш, иқтидорли ва табиий юзли актриса ҳамиша керак. Агар ўша рол актрисаники бўлса, ҳеч ким уни чеклолмайди. “Муҳаббат баҳори” фильмига кастинг бўлаётганини дугонамдан эшитганман. Ҳамма қатори фотокастинг топширганман, ҳаммага бир хил монолог берилган. Ундан кейин видеокастингга чақиришган. Мендан аввал энг маҳоратли, таниқли актрисалар кастинг топширишганди. Улар шошиб тургани учун “Ҳамма топшираверсин, менинг вақтим бемалол”, дегандим. Видеокастинг Зулфияхоним ва Ҳамид Олимжон яшаган уйда бўлиб ўтганди. Бир чеккада хаёлан Зулфияхоним билан гаплашиб турсам, келинлари мени кўриб “Шу қизда аяжонимни кўргандек бўлдим”, деган экан. Зулфияхоним роли ижодимдаги илк ва бош рол бўлган. У сабаб камера қаршисида туришни ўрганганман, дейди актриса.

    Видеони тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    05.11.2024, 10:10   Изоҳ (0)   34543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шаҳноза Ҳожимуродова#актриса#кино#тетр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шоҳруххон Асални “еб қўймоқчи”, тўйда бепул хизмат қилган Нилуфар Усмонова, янги машинали бўлган актриса

    07.02.2023, 23:02

    Instagram: Фаррух Зокиров хонадонидаги қувончли кун, Шоҳруххоннинг мухлисларига мурожаати, Феруза Норматованинг Туркиядаги фожиа ҳақидаги фикрлари

    09.02.2023, 22:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп ёнғиндан жабрланганларга ажратилган 100 млн доллар йўқолгани ҳақида маълум қилди

    Дунё | 26 июл, 11:50

    “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”нинг 28 нафар мансабдори интизомий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 26 июл, 11:37

    “Барселона” ёзги трансфер ойнасида бошқа футболчи харид қилмайди

    Спорт | 26 июл, 11:36

    K-pop юлдузи бўлиш нархи қанча? Кореялик машҳурларнинг гўзаллик учун қилинган жарроҳлик амалиётлари

    Шоу-бизнес | 26 июл, 11:29

    2032 йилда астероид Ой билан тўқнашиб, Ер орбитасидаги сунъий йўлдошларни шикастлайди — CNN

    Дунё | 26 июл, 11:07

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.