• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Отабек Нуритдиновнинг бурилишларга бой ҳаёт йўли

    Отабек Нуритдинов 1984 йилда туғилган. Ҳозирда Лондондаги ўзбекистонликлар асос солган Moneff компаниясида бизнес жараёнларни ривожлантиришга масъул. Буюк Британиядаги ўзбекистонликларни турли тадбир ва лойиҳалар орқали бирлаштириш, ватанга хайрия маблағларини йиғиш каби ишларда фаол ташкилотчи. Қаҳрамонимиз ўзининг болалиги, карьерасини қуриш даврлари, спорт, соғлиқ, оиласи, онаси ва орзулари ҳақида сўзлаб берди. 

    Олимлар шаҳарчасида улғайиш

    Болалигим Тошкентда, Ядро физикаси институти олимлари учун ташкил этилган Улуғбек посёлкасида ўтган. Ота-онам физика соҳаси олимлари. Самарқанддан шу институтда ишлаш учун пойтахтга келишган. Дадам — Иззатиллоҳ Нуритдинов, ҳали ҳам шу институт профессори. Онам — Ҳафиза Насруллоҳ, институтда қисқа вақт ишлагандан сўнг ижтимоий масалалар, аёллар муаммолари, тарих, журналистика ва фалсафа йўналишида фаолият юритди ва Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтларда Хотин-қизлар қўмитаси оёққа туришига катта ҳисса қўшган.

    Ота-онамиздан намуна олиб ўқиш, изланиш ва ўз устида ишлаш каби муҳим хислатларни ҳар қандай инсонда бўлиши керак бўлган табиий фазилатлар сифатида қабул қилганмиз. Боз устига, болалигим Ўзбекистон энди мустақилликка эришиб, оёққа тураётган йилларга тўғри келган. Давлат илм учун маблағ ажрата олмаган даврларда олимлар рўзғор тебратиш учун ўзини турли соҳаларга уриб, ўз комфорт ҳудудларидан чиқишга мажбур бўлганини кўриш менда кейинчалик ҳаётда керак бўладиган кўп сифатларни тарбиялаган.

    Ота-онам, улар яратган муҳит, тарбия, акам ва опамнинг қўллови, йўл-йўриғи бугунгача эришганларим замиридаги муҳим омиллардир.

    Муросасиз ёшлик, Контракт эмас, грант. Мейнстрим эмас, интернет...

    Илмдан бўш вақтларда тор ва рубоб чалиб, қўшиқ айтадиган дадам, долзарб муаммоларни ёритадиган мақолалар билан Ўзбекистоннинг олди газета журналларида ижод қилиб келган онам туфайли мен ёшликдан креативликка интилдим. Чизган расмларимни одамлар кўриб завқланса, мен ҳам хурсанд бўлардим. Ижод орқали одамларда қандайдир ҳиссиётлар туғдира олиш суперқобилиятдек эди гўё. Шунинг учун мактабни битириб, инсонлар ҳаёти ва ҳисларига каттароқ кўламда таъсир кўрсата олиш учун журналистикани танладим. Хорижий тилга қизиққаним учун, Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетига тайёрлана бошладим.

    2000 йил биринчи марта имтиҳон топширганимда контракт асосида ўқишга қабул қилиндим, лекин тўрт йил пул тўлаш масъулиятини бўйнимга олишни истамадим. Яна бир йил қаттиқроқ тайёрланиб, иккинчи уринишда грант асосида ўқишга кирдим. Ўқиш давомида жуда кўп яхши инсонлар билан ҳаёт йўлимиз кесишди, кўп нарса ўргандим. Университетдаги таълим, “Маърифат” газетасида амалиёт ўташ, кейин ишлаш, нафақат журналистика назарияси, балки унинг асл аҳволи, қийинчиликлари билан ҳам танишиш имконини берди. Босма ва телевизион ОАВ сўз эркинлигидан йироқлиги, факультетда таълим билан бирга ички цензурани сингдириш элементларини кузатиб, янги шаклланиб келаётган альтернатив медиа, хусусан, интернетга қизиқишим ортди.

    Натижада ўзим вебсайт ясашни, фотошоп орқали дизайнлар қилишни ўргандим. Курсдошим ва дўстим Давронбек Тожиалиев билан у ташкил қилган “Ziyo.uz” порталининг илк версиясини бизнинг уйдаги компьютер орқали интернетга юклаганимиздаги ҳаяжон ҳали ҳам эсимда.

    Фото: Узбекистанс.cлуб

    Туркия, таназзул, тадбиркорлик

    Турк лицейида ўқиганман. Турк тили ва маданиятини катта иштиёқ билан ўрганганман. АҚШ ва Германияга грант дастурлари орқали кетиш насиб қилмаган бўлса-да, университетни битираётиб, ўша пайтда Англияда яшаётган акамнинг тавсияси билан Туркияга кетдим. У ерда нақ 6 йил яшадим. 2008 йилги жаҳон инқирози ортидан мен ишлаган компания қийналиб қолди…

    Онам мени ҳаракатчан бўлишга, меҳнат қилиб пул топишнинг қадрига етишга кўп ташвиқ қилган. Мактабда ёзги таътилларим маҳалламиз бозорчасида улар пиширган сомсаларни, кейинчалик “Олой” бозорида айрон, қовун-тарвуз, Сергели машина бозорида газли ичимликлар сотиш, Юнусободдаги қассоблик, репетиторлик каби ғимир-­ғимирлар билан ўтарди.

    Орадан йиллар ўтиб, энди Туркияда тадбиркорлик қилиш имкони туғилди. Бир кичик реклама бюросини сотиб олиб, уни тез орада шаҳримиздаги биринчи рақамли маркетинг агентлигига айлантирдик. Ўз ишини юритишнинг энг катта афзалликларидан бири бу — эркинлик, ўз вақтингизни ўзингиз бошқаришингиздир. Мен ўшанда энди оила қурган ва фарзандли бўлганим учун бу эркинлик жуда асқатган эди.

    Магистратурадан катта “тўртлик” ва стартаплар оламигача

    Ривожланган чет мамлакатида таълим олиш ва малакага эга бўлиш орзуси ҳамда акамнинг Англияда мавжуд бўлган кенгроқ имкониятлар ҳақидаги маслаҳатлари мени Лондон Метрополитан университетига тўлиқ грант ютиб олиб, яна бир бор кўчишимга сабаб бўлди. Магистратурада бир йил ўқиганимдан кейин Британияда қолиш учун ишчи визасини олишга ҳомий иш берувчи керак эди. Ўз соҳам маркетинг бўйича ишга кириш қийин. Бироқ глобал консултация ва молия компаниялари ҳар йили юзлаб талабаларни ишга оларди. Улар ходимлар олишда молия соҳасидаги дипломга эмас, инсоний сифатларга эътибор бергани учун Deloitte компаниясига аудитор сифатида қабул қилиндим. Қолганини уларнинг “факультети”да ўқиб олдим.

    Ҳам олти йил фаолият юритганим “Катта тўртлик”даги Deloitte, ҳам ундан кейинги иш жойим Мitsui ҳаётимда муҳим ривожланиш омили бўлди. Навбатдаги икки тажрибам – маркетинг ва технологиялар ҳамда молия кесишувидаги йўналиш финтех майдонидаги Лондон ўзбеклари асос солган компанияга чақиришди. Корпорациялардаги карьера ҳамда стартап дунёси танловида мен иккинчисини ўзим учун жозибали деб топдим. Заррача ҳам афсус қилмайдиганим шу қарор ортидан билим, тажриба, хатолар, хулосалар, шахсий ва профессионал ўсиш эргашди.

    Эркак аёлининг изланишларида ёрдамлашишининг фойдаси

    Икки йил аввал турмуш ўртоғим нутрициологик терапия соҳасида малака оширишни бошлади. Ўшанда биз бу соҳадаги янгиликларга қизиқиб, турли гаджетларни текширишни бошладик. Улардан бири давомий глюкоза монитори бўлиб, ушбу ускунани икки ҳафта давомида тақиб юрдим. Қизиқиш билан бошланган ушбу тажриба орқали менинг организмимда глюкоза нормадан баландлигини аниқладик. Кейин диабетга мойил (предиабет) деб ташхисландим. Шифокорлар “рационга эътибор беринг, спорт билан шуғулланинг”, деди.

    Авваллари ўзимни спортга яқин инсон деб ҳисобламас эдим. Лекин ҳозир спорт инсоннинг ҳам шахсий, ҳам профессионал ҳаёти учун жуда муҳимлигини англаб етдим. Бизнинг баданимиз, организмимиз – бамисоли бутун умр яшайдиган хонадонимиз. Нега сотиб олиб яшайдиган уйимизга доим эътибор бериб, таъмирлаб, ускуналар олиб, яхши қараймиз-у, бир умр ўзимиз яшаб келадиган танамиз ҳақида шундай қайғурмаслигимиз керак? Қайси спорт билан шуғулланишга иккиланганимда мен учун энг осони югуриш деган, хулосага келдим. Чунки бошқа спорт турлари учун ё махсус жой, ё махсус ускуна, ё жамоа керак эди. Югуришга эса бир жуфт югуриш пойабзали ва кўча бўлса бўлгани. Бизнинг CТO’миз бир неча йилдан бери югуриш билан профессионал шуғулланади. У маслаҳатлар ва йўл-йўриқ берди, тренер билан таништирди. Шу билан югуришга киришдим.

    Она хотираси ва унинг мақсадларини рўёбга чиқариш

    Айтганимдай, онам Ўзбекистонда аёллар муаммоларини ёритиш, бу борада илмий ишлар ва мақолалар ёзиш бўйича кўп тадқиқот олиб борган. Шу мавзудаги конференцияларда фаол қатнашиб келган. Менинг интернетга қизиқишим билан онам жаҳон ўргимчак тўрининг чексиз имкониятларини пайқади ва 2002 йилда аёлларга бағишланган ўзбек тилидаги илк электрон журнал – “Аyol.uz”га асос солди. Бу платформа орқали онам ўз ёзган материаллари билан дунё аудиториясига чиқишни мақсад қилган эди.

    Афсуски, сайт фаолият бошлаганидан кейин бир неча ой вақт ўтиб онам автоҳалокат қурбони бўлдилар. Онамнинг хотираси ва режа қилган мақсадларини амалга ошириш учун сайтни ўз кучимиз билан юритишда давом этдик. Қисқа вақтда бу сайт оммабоп бўлиб, бир нечта интернет танловлари совриндорига айланди. “Ayol.uz” ёнида “Erkak.uz” ва “Farzand.uz” лойиҳаларини ҳам ташкил қилдик. Мақсад аёлларимиз, эркакларимиз ва фарзанд тарбия қилаётганлар учун фойдали маслаҳатлар бериб борадиган ресурсни йўлга қўйиш бўлган.

    Одамларга наф келтириш орзуси

    Орзум ҳар доим бир бўлган: бошқаларга нафи тегадиган ишлар қилиш, уларнинг ҳаётини бир оз бўлса ҳам яхши тарафга ўзгартириш. Болаликда расм чизиб, кимнидир қувонтиришдан тортиб, технологик ечимлар билан миллионлаб инсонларнинг молиявий масалаларини енгиллаштиришгача… Дунёдаги ҳар қандай ижобий ўзгаришга ўз ҳиссамни қўша олсам, орзум ушалган деб ҳисоблайман.

    Менинг Туркияга кетишим, унинг кетидан Англияда магистратурада ўқиб “Катта тўртлик”дан бирида ишлаганим кўп ёшларда қизиқиш орттиради ва кўпчилик ёшлар маслаҳат билан мурожаат қилишади. Доим уларга қўлдан келганча маслаҳат билан ёрдам беришга ҳаракат қилиб келаман. Кейинчалик ўрганган мавзулардаги қизиқ маълумотларни, иш фаолиятимдан келиб чиққан тажрибаларим билан кенгроқ аудитория билан баҳам кўриш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўзбек ва инглиз тилларида постлар ёзиб тураман. Менинг фалсафамда билим бу бизга берилган омонат, уни худди биз бошқалардан олиб ўрганганимиздай, бошқаларга тарқатишга масъулмиз.

    Албатта, биз ўзимиз тушунган ва бизга яқин бўлган масалаларда кўпроқ фойда келтира оламиз. Мен деярли 20 йилдан бери чет элда яшайман. Ватандан узоқда яшаётган ўзбекистонликларнинг ўзаро жипслашиши, бир-бирини қўллаб, маслаҳатлар бериши жуда муҳим. Туркиядалигимдаёқ чет элдаги ўзбекларни бирлаштирадиган қандай лойиҳа бўлса, қатнашишга ҳаракат қилганман. Британияга келиб ҳам шу йўналишда фаол бўлишга уринаман.

    Буюк Британияда ўзбекистонликлар жамиятининг динамикаси доим ватандаги сиёсат, унинг ҳукуматининг кайфияти билан боғлиқ бўлган. Шундай пайтлар бўлдики, асосан Лондондаги элчихонамиз ташаббуси билан тадбирлар ўтказиларди, унга ҳам кўпчилик бир иложини қилиб, бормаслик пайида бўларди. Молия соҳасида ишлайдиганлар алоҳида, сиёсий қочоқ ёки сиёсатчилар алоҳида, бошқа соҳа вакиллари яна айро бир ҳолатда ўта суст алоқада бўлардилар.

    Бугун Британиядаги ўзбекистонликлар анча бирдам. Буни ЕТТБ билан ҳамкорликда ўтказилган хайрия лойиҳалари, пандемия пайтида ватан учун кўрсатилган гуманитар кўмак, Наврўз, Мустақиллик байрамларидаги фаолликларда кўриш мумкин. Эҳтимол, 2023 йилнинг июнь ойида Лондон шаҳрида, Тауeр Бриж остида ўтказилиб, минглаб қатнашчини ўз бағрига чорлаган ўзбек маданияти ва таомлари фестивали ана шу позитив тенденциянинг яққол намунаси бўлди.

    Британиядаги ўзбекистонликлар учун яна бир муҳим масала бу — иккинчи авлод ватандошлар, яъни фарзандларимиз, бу ерда катта бўлаётган йигит-қизлардир. Уларга ўзбек тили ва маданиятини ўргатиш, ўз қадриятларини сақлаб қолишда кўмаклашиш ниҳоятда зарур. Шунинг учун 2018 йилда Ўзбекистон маданияти маркази ташкил этилди.

    Гоҳида кўпчиликнинг ҳамоҳанг хатти-ҳаракатларини талаб қиладиган диаспора лойиҳаларига кимдир бош бўлиши, ҳаммани фаолликка чақириб турадиган инсонлар керак. Агар қайсидир лаҳзада ана шундай вазифани ўз бўйнимизга олиш керак бўлса, бундан ҳеч қачон қочмаганмиз. Буни жамиятим олдида ўз бурчимни адо этиш, ижтимоий жавобгарлигим деб биламан.

    Саидазиз Аъзамов суҳбатлашди.

    Бу мақола аввалроқ Uzbekistan’s club журналида чоп этилганди.

    14.03.2024, 22:25   Изоҳ (0)   10852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 14 мартнинг энг муҳим хабарлари

    14.03.2024, 22:15

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг икки ойида қанча никоҳ қайд этилгани очиқланди

    14.03.2024, 22:05

    Тошкентда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахслар ушланди

    14.03.2024, 21:50

    Ўзбекистон ва Эрон олий таълим муассасаларида талаба қизлар учун алмашинув дастурлари ишлаб чиқилади

    14.03.2024, 21:30

    Тошкент вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож 56 нафар фуқарога 480 млн сўм ажратилди

    14.03.2024, 21:12

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экинларни совуқдан асраш бўйича тавсиялар берди

    14.03.2024, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.