• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўзимдан ўзимгача»дан «Супер келинчак»кача: Адиз Ражабов иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    Ўзбек кино оламининг таниқли актёрларидан бири Адиз Ражабов 6 январь куни 39 ёшни қарши олди. Ушбу сана муносабати билан актёр иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар ҳақида сўз юритамиз.

    Бухорода туғилган юлдуз

    Адиз Ражабов 1984 йилнинг 6 январида Бухоро вилоятида таваллуд топган. Адиз мактабни тугатгач Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик бўйича таҳсил олади. 2005 йилда «Наҳотки сен» фильмида илк дебют ролини ижро этади. 2006 йилда режиссёр Соҳиб Аббосхон томонидан «Сен мени севасанми?» фильми суратга олиниб, бу фильмдаги роли Ражабовга катта эътироф келтиради.

    Бугунга қадар Адиз Ражабов 35 дан ортиқ фильм ва сериалларда турли ролларни ижро этган. Айни пайтда «Дийдор» театр студиясида фаолият олиб бораётган актёр ўзининг Instagram саҳифасида 1,5 миллиондан зиёд обуначига эга. Қуйида Адиз Ражабов рол ижро этган фильмлар билан қисқача танишинг.

    «Бўрилар»

    Актёр 2007 йилда Зебо Наврўзова режиссёрлигида суратга олинган «Бўрилар» фильмида рол ижро этади. Ушбу фильмда Адиз Ражабов салбий қаҳрамон образини маҳоратли тарзда очиб бергани сабаб кўп сонли мухлислар орттиради.

    «Супер келинчак»

    «Бўрилар» кинокартинасидан сўнг Адиз Ражабов комедик ролга қўл уради. 2008 йилда суратга олинган «Супер келинчак» фильмида актриса Диана Ягофарова билан бирга ижро этган бош роли унинг иқтидорли актёр сифатида элга танилишига сабаб бўлди. Фильмда Саида Раметова қайнона образини гавдалантирган бўлса, Адиз Ражабов унинг ўғли Сардор образида экранга чиққан.

    «Пойма-пой»

    Бой оилада вояга етган шаҳарлик олифта йигит ўз уйида хизмат қилаётган оиланинг қизини севиб қолади. Ота-оналар бу никоҳга қарши бўлса-да, ёшлар бу қаршиликка қарамай турмуш қуради. Биргаликда мустақил ҳаёт кечира бошлайдилар. Ўзига тўқ улғайган йигит учун оддий кундалик қийинчиликларни енгиб ўтиш осон бўлмайди. Кетма-кет бахтсизликлар қаҳрамонларни аёвсиз синайди. «Пойма-пой» фильми шундай сюжет билан бошланади. Фильмда Адиз Шоҳрух образида маҳоратли актриса Севара Солиева билан бирга бош ролни ижро этади.

    «Ўзимдан ўзимгача»

    2009 йилда Абдувоҳид Ғаниев «Ўзимдан ўзимгача» фильмини суратга олган. Мазкур фильмда Даврон ва Наримон исмли қиёфадош, аммо бир-бирига қарама қарши икки персонаж ролини актёр Адиз Ражабов ижро этган. Ота-онасининг қистови сабаб уйланган Даврон тўйи куни уйидан қочиб кетади. У чекка қишлоққа етганида эҳтиётсизлиги сабаб чўпон Наримонни уриб юборади. У қонга беланган қиёфадошини кўриб, қўрқиб кетади ва машинасини ташлаб қочади.

    Чўпонни қимматбаҳо машинанинг ёнида кўрганлар уни Даврон деб ўйлаб, оила аъзоларига қўнғироқ қилишади. Шу воқеадан сўнг Наримон шаҳарга, бадавлат оила аъзолари даврасига кетади. Даврон эса қишлоқда қолиб чўпонлик қилади. Фильм якунида Давронга унаштирилган қиз Наримонни севиб қолади. Қишлоқдаги қиз эса шаҳарлик Давронга кўнгил қўяди.

    «Қалб кўзи»

    2010 йилда суратга олинган бу фильмда Адиз устоз актёрлар Убайдулла Омон, Гулчеҳра Саъдуллаева, Эркин Комиловлар билан бирга рол ижро этишга муваффақ бўлади. Шу билан бирга фильмда Шаҳзода Матчонова, Асал Шодиева, Самандар Ҳамроқуловларни ҳам турли образларда кўриш мумкин. Адиз ушбу кинокартинада салбий қаҳрамон образида, яъни севгисига хиёнат қилган вафосиз йигит қиёфасида намоён бўлади.

    «Салом севги, хайр севги»

    2012 йилда суратга олинган «Салом севги, хайр севги» фильмида Адиз Ражабов аутизм билан туғилиб, вояга етган йигит — Бахтиёр ролини ижро этади. Ақлий ва руҳий ҳолатларни очиб бериш учун актёр узоқ тайёргарлик кўргани унинг образини маҳорат билан акс эттирганида ҳам яққол номоён бўлади. Гарчи аутизм синдроми тузалмаган бўлса-да, у моҳир архитектор бўлиб етишади. Бироқ у болаликдаги дўсти ва кейинчалик севгилисига айланган Цензоранинг ота-онаси томонидан рад этилади. Бу эса йигитнинг руҳий зўриқишига, онасининг чуқур қайғусига сабаб бўлади. Фильмда Адизнинг актёрлик маҳорати дарҳол кўзга ташланади.

     «Учар қиз»

    Ёлқин Тўйчиевнинг ушбу комедик-фантастик фильми Ер сайёрасига қанотларида учиб тушган ғайриоддий қиз ҳақида. У бошқа сайёрадан номаълум сабабларга кўра учиб келган. Учар қиз бош қаҳрамонимиз яшайдиган ўзбек қишлоқларидан бирига қўнишга қарор қилади. Ўзга сайёрадан учиб келган қиз образида Асал Шодиева, ихтирочиликни ва ғайриоддий нарсаларни ўйлаб топишни яхши кўрадиган йигит образида Адиз Ражабов ҳамда унинг ота-онаси қиёфасида актёрлар Фарҳод Абдуллаев ва Саида Раметоваларни кўриш мумкин.

    «Тўқликка шўхлик»

    2013 йилда катта экранларда намойиш этилган бу фильмда Адиз Ражабов ўзига тўқ оиланинг фарзанди Алишер ролини ижро этган. Хотини Лайло образида Шаҳзода Матчонова онасининг гапига кириб ўз оиласини барбод қилишгача боради. Оқибатда рисоладагидек оила пароканда бўлади. Фильмда Матёқуб Матчонов, Барно Қодирова, Бахтиёр Қосимов, Муяссар Бердиқуловалар ота-она қудалар ролида намоён бўлади.

    «Фарзандим»

    2011 йилда мелодрама жанрида суратга олинган «Фарзандим» фильми томошабинларнинг севимли киносига айланиб улгурди. Элёр Ҳошимов режиссёрлигида яратилган бу фильмда Адиз Ражабов фотограф Дилшод, Дилноза Кубаева Насиба ролида бир-бирига ниҳоятда муҳаббатли жуфтлик ролини қойилмақом тарзда ижро этган. Аммо бу оила 10 йилларки фарзандсизлик доғида қийналади. Ниҳоят, Насиба турмуш ўртоғининг яна бир бор оила қуришига розилик берганида ўзи ҳам фарзанд кутаётгани ҳақида хабар топади. Фарзандини дунёга келтиради-ю, Насиба дунёдан кўз юмади. Бу фильмнинг узвий давоми сифатида «Фарзандим-2» суратга олинади. Ўз фарзанди ўгай она қўлида аёвсиз қийноқлар остида қолади, отанинг эса бундан асло хабари бўлмайди. Иккинчи фильм ҳам муваффақиятли тарзда шуҳрат қозонади.

    «Сарвқомат дилбарим»

    2018 йилда «Ўзбеккино» миллий агентлиги Қирғизистон Республикаси билан ҳамкорликда «Сарвқомат дилбарим» номли қўшма фильмни суратга олади. Фильм ёзувчи Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишланиб, унда ўзбек-қирғиз акёрлар гуруҳи иштирок этади. Сарвар Каримов режиссёрлигида олинган фильмда бош ролларни Адиз Ражабов ҳамда қирғизистонлик актриса Мадина Талипбек гавдалантиради. Фильм ҳайдовчи йигит Рустамнинг қизил дуррача ўраган қишлоқлик бир қизни севиб қолгани, унга ота-онасининг розилигисиз уйлангани ва унга қилган хиёнатлари, афсус ва армонлари ҳақида. Адиз бу фильмда Рустам образида намоён бўлади.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    «Ҳамроҳ» 

    2017 йилда катта экранларга чиққан фильм Бухоро шаҳри, Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида суратга олинган. Фильм 45 кун ичида суратга олинган бўлиб, тайёргарлик ишлари учун 75 кун вақт сарфланган. Фильм триллер, драма жанрида суратга олинган.

    Фильмда Карим Мирходиев, Лола Элтоева, Адиз Ражабов, Юлдуз Ражабова, Умид Искандаров, Бобур Йўлдошев, Нафосат Шодиева сингари актёр, актрисалар жамоаси йиғилган.Мавзуга доир: Озодбек Назарбеков актёрлар — Алишер Узоқов ва Адиз Ражабовнинг «Мендирман Жалолиддин» сериалида рол ижро этмагани сабабини айтди

    07.01.2023, 13:55   Изоҳ (0)   34540
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ташқи кўриниши туфайли ўзи хоҳлаган ролларни ўйнай олмайдиган иқтидорли Голливуд актрисалари

    07.01.2023, 11:54

    Instagram: Уэнздей рақсини ижро этган машҳурлар, туғилган кунида қимматбаҳо автомобиль олган Ҳамдам Собиров, Умра сафаридаги Дилсўз

    06.01.2023, 22:13

    Мерем Узерли, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актрисалари кундалик ҳаётда қандай кийинади? (фото)

    06.01.2023, 21:44

    Болливуд юлдузи Салмон Хоннинг синглиси Арпита Хон: уйсиз етимдан миллионерга айланган қизнинг ҳаётий ҳикояси (фото)

    06.01.2023, 15:25

    Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    06.01.2023, 11:52

    Instagram: Оёққа турган Машраб Кимсанов, совуқда ерда ўтириб қўшиқ куйлаган Юлдуз Усмонова, Истанбулда операция қилинган Паризода

    05.01.2023, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.