Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимидан сўнг ижроия кенгаши раиси этиб Ҳошим Сафий ад-Дин тайинланганини рад этди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
“Ҳизбуллоҳ” ёзма баёнотига кўра, оммавий ахборот воситаларида янги бош котиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Баъзи оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг бош котиби (Насруллоҳ) шаҳид бўлгандан кейинги ташкилий жараёнлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, дейилади баёнотда.
Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг бу масала бўйича ишлари давом этаётгани таъкидланган. Улар расмий баёнотига қадар бундай хабарларга ишонмасликка чақирган.
Насруллоҳ 28 сентябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Байрутдаги ерости қароргоҳига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлди. “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти “Ғазо ва Фаластинни, шунингдек, Ливанни қўллаб-қувватлаш учун душманга қарши жиҳодни давом эттиришига” ваъда берган.
Аввалроқ Эл Балад, Al Arabiya ва Ал Ҳадатҳ расмий манбаларига таяниб, Сафий ад-Дин янги етакчи бўлганини маълум қилганди. У Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва АҚШ ҳаво ҳужуми пайтида ҳалок бўлган Эрон Қудс кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви ҳисобланади.
Изоҳ (0)