Саудия Арабистонида 2024 йил 198 киши қатл қилинди. Бу қиролликда сўнгги 30 йилда кузатилган энг юқори кўрсаткич, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.
Маълум қилинишича, 2023 йили Саудия Арабистонида 170 киши қатл этилган, ундан олдинги йил эса 196 нафар ўлим жазоси ижро этилган. Қироллик узоқ вақтдан бери кўп сонли ўлим жазоси ҳукмларини чиқараётгани сабабли танқидлар остида қолмоқда. Reprieve инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили бунинг фонида мамлакат раҳбарияти томонидан эълон қилинган модернизация йўналиши шунчаки “қуруқ гап” эканини айтди.
Саудия Арабистонида жорий йилда терроризмда айбланган 32 киши, гиёҳванд моддалар савдосида айбланган 52 киши қатл қилинган. Расмийларга кўра, жазонинг бундай тури “жамоат тартибини сақлаш” учун хизмат қилади.
Шу билан бирга, Саудиядаги кўплаб қатл этишлар мамлакатнинг де-факто ҳукмдори, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг сўзларига зид келмоқда.
2022 йилда Тҳе Atlantic журнали билан суҳбатда шаҳзода ўз мамлакатида эндиликда ўлим жазоси фақат қотиллик ёки кўплаб одамлар ҳаётига таҳдид солиш ҳолларидагина чиқарилишини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)