Бир қатор мунозаралар ва учрашувлар ташкил этиладиган ушбу майдон Миллий медиа ассоциацияси ва Халқаро пресс клуб ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур “Дебат ҳалл” сайлов жараёнларни ёритиш ва депутатликка номзодлар ўртасида дебатлар ташкил қилишда муҳим ўрин эгаллаши кутилмоқда.
Шу каби биринчи мунозара 27 сентябрь куни соат 17:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шундан сўнг, дебатлар кейинги бир ой давомида ҳар жума куни ўтказилади. Шу билан бирга, “Дебат ҳалл”да сайловга оид сессиялар, эксклюзив интервью ва репортажлар, жумладан журналистлар учун тренинглар ҳамда ёш сайловчиларга бағишланган махсус дастурлар ташкил этилади.
“Дебат ҳалл” сайлов кампаниясининг бориши ва долзарб саволларни ОАВ га етказиш ва ёритишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Изоҳ (0)