• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашувида “давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслиги муҳимлиги” таъкидланди

    БМТ Бош ассамблеяси доирасида Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида маълум қилди. 

    Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

    “Маданиятлараро ва динлараро мулоқот орқали барқарор ривожланиш учун тинч ва инклюзив жамиятлар яратишга кўмаклашиш” мавзусида юқори даражадаги панел муҳокамалари ўтказилган.

    “БМТ Цивилизациялар альянси, барча маърузачилар ва иштирокчиларга кўрсатган кўмаги учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистоннинг умумий хавфсизлик ва фаровонлик манфаатлари йўлида тинчлик, мулоқот ва инклюзивлик маданиятини илгари суриш бўйича қатъий интилишини яна бир бор тасдиқлаймиз”, дейди вазир.

    Фото: Telegram / Бахтиёр Саидов

    Шунингдек, стратегик шериклигимизнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилган. Анъанага кўра, ҳамкорлик кун тартиби кенг бўлиб, барча соҳаларни қамраб олган.

    “Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди. Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик”, дейди Бахтиёр Саидов.

    Ўзи нима гап?

    Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини урди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Facebook’даги “Потребител.уз” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.

    Lightbox Image

    Россия ТИВ муносабати

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўриш сўралганини айтди. 

    “Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз”, деган Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.

    Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, болани урган аёл синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган, видеодаги воқеа унинг дастлабки иш кунида кузатилган. Воқеадан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ўқитувчининг бошқа ҳуқуқбузарликлари

    Шу билан бирга, ушбу аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этгани аниқланган. Қизи ўқийдиган бошқа мактабда мактаб директори ўринбосари бўлган аёлга жисмоний куч ишлатган, Миллий гвардия ва ИИО ходимларига нисбатан ғайриижтимоий муносабатда бўлиб, уларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.

    Lightbox Image

    Бундай қилмиши учун унга 25 сентябрь куни 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси, БҲМнинг 3 баравари (1 020 000 сўм) ва БҲМнинг 7 баравари (2 380 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    Алишер Қодиров Мария Захаровага жавоб қайтарди

    Алишер Қодиров Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани юзасидан Ўзбекистондан тушунтириш сўраганига муносабат билдирди.

    Унда бола ҳуқуқи Ўзбекистон мактабида, Ўзбекистон фуқаросининг боласига нисбатан бузилганини ва чораси Ўзбекистон халқи номидан қабул қилинган қонунлар асосида кўрилишини таъкидлади. “Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди. Текис жойда тўполондан фойда чиқмаслигини тушуниб етишди, деган хулосага эртароқ шекилли”, деди “Миллий тикланиш” партияси депутати Алишер Қодиров.

    Мария Лвова-Белова: Ўзбекистонда русийзабон ўқувчининг калтакланиши бўйича фавқулодда вазият кўриб чиқилмоқда

    Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Белова ўзбекистонлик ҳамкасби Сурайё Раҳмонова билан алоқада эканини айтди. 

    Фото: “РИА Новости”
    “Рус тилида сўзлашувчи ўқувчининг калтакланиши билан боғлиқ вазият унинг назоратида. Ҳамкасб мамлакат Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўров юборган. Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейди Лвова-Белова ўзининг Telegram каналида.

    Халқаро жиноий суд 2023 йил 17 март куни Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганди. У Россия президенти Владимир Путин билан бирга Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилишда айбланмоқда.

    Россия Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи

    “Россотрудничество” расмийлардан Тошкентдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчининг Россияга киришини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни сўрайди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Евгений Примаков хабар берди.

    27.09.2024, 11:10   Изоҳ (0)   12498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик амалдор Ўзбекистонда мигрантлар даромадига рус тилидаги мактаблар қуришга чақирди 

    15.11.2023, 17:55

    Алишер Қодиров давлат тили рус бўлмаган мамлакат фуқароларига Россияда айрим касбларда ишлашни чеклашни таклиф қилган рус депутатига жавоб қайтарди

    16.11.2023, 10:01

    Фарғонада Nexia-2 велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб юборди

    27.09.2024, 09:25

    Россия Тошкентдаги мактабда болани калтаклаган ўқитувчига мамлакатга киришни тақиқламоқчи

    27.09.2024, 09:00

    Андижондаги шифохонада икки аёл жанжаллашди 

    27.09.2024, 08:40

    Бўстонлиқда иккита уй ёниб кетди (видео)

    27.09.2024, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.