Андижон вилоятидаги шифохоналарнинг бирида икки аёл жанжаллашиши ортидан улардан бирининг машинаси хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, шифохоналарнинг бирида икки аёл ўзаро тортишиб қолган. Оқибатда фуқаро Г.С. Ш.Б.ни уриб, унга тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳати юзасидан Ш.Б. фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судига мурожаат қилиб, етказилган моддий ва маънавий зарар ҳамда адвокат хизмат ҳақи учун жами 15 миллион 400 минг сўмни ундириб берилишини сўраган.
Қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгунига қадар даъвони таъминлаш ҳақидаги суднинг ажрими ижрога қаратилган. Унга кўра, фуқаро Г.С.га тегишли Nexia-3 хатланиши белгиланган бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида аёлнинг машинаси хатлаб қўйилган.
Ҳозирда моддий ва маънавий зарар пулларини ундириш чоралари кўриляпти.
Изоҳ (0)