• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Ҳеч бўлмаса миллион бўлсин, конвертга солиб берардим”. Шайхонтоҳурдаги мактабларда ўқитувчилар байрами учун пул йиғиш бошланди

    Шайхонтоҳур туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг 2-синфида таҳсил олувчи ўқувчиларнинг ота-оналари 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан миллионлаб пул йиғмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га билдирган мурожаатчиларга кўра, ушбу синфда таҳсил олувчи ота-оналар ташаббуси билан ҳар байрамда пул йиғиш одат қилинган. 

    “Дарё”га келиб тушган аудиоёзувлардан англашилишича, ушбу мактабда (мактаб рақами таҳририятга маълум, бироқ мурожаатчининг истагига кўра сир сақланмоқда) ўқитувчининг 1 октябрда олган совғаси ёки пулининг кўплигига қараб рейтингда қайси ўринда туриши таҳлил қилинади. 

    Олдинги сафар ҳам (2023 йилнинг 1 октябрь санаси назарда тутилмоқда, таҳририят изоҳи) жуда кам пул берганмиз, анча орқадамиз. У ерда сенга неча пул беришди, сенга қанча беришди, деган муҳокама бўлади-да. Тўғри, Зилола айтмайди, ўзи билиб-билиб ишини қилар, лекин уялади. Барибир солиштирилади, дейди гуруҳда оналарни пул беришга ундаган фуқаро. 

    Кўпчиликни ўқитувчи учун пул йиғишга ундаган она 2-синф ўқитувчисига 500 минг сўм йиғилишини уятли ҳолат дейди. 

    Катта синфда ўқийдиган болаларим учун камида 100 минг сўмдан, доллар демайман-у, сўмда йиғамиз. Миллиондан ошади-да. Буларда эса 500 минг сўм йиғилди энди, дейди фарзанди 2-синфда таҳсил олувчи ўқувчи қизнинг онаси. 

    Таҳририятга аудиоёзуви юборилган онанинг айтишича, шу мактабнинг 11-синфида ўқийдиган фарзандининг ўқитувчисига айни кунга қадар 1 миллион сўмдан ортиқ пул йиғилган. 

    Биз ҳам ҳаракат қилайлик, ҳеч бўлмаса 20 киши берсин. 1 миллион бўлсин, шундоқ конвертга солиб бераман-да. Гул ёки шоколад қилиб ўтирмайман, ўзига пулни бераман, керакли нарса олади, дейди байрам учун ота-оналардан пул йиғишни одат қилган “кассир она”. 

    Шу ўринда суҳбатга қўшилган оналардан бири Сурайё исмли онага мурожаат қилиб, шоколадга пул кетказмасликни, пулнинг ўзини беришни маслаҳат бериб, “Феруза опам тўй қиладиган, пулини берсак, кам-кўстига ишлатар”, дейди. 

    Ўқитувчининг касб байрами учун оналардан пул йиғаётган “кассир она” аёлларни эрини алдаб, пул олишга ундайди. 

    Бермаганлар, пулини беринглар, ҳаракат қилинглар, эрингларга уни оламан, буни оламан, деб олволинглар. 50 минг сўм ҳозир пулмас-да. Бир хилларга пулдир, аммо бизга пулмас-да, дейди “кассир она”. 

    Аудиоёзувда овози янграган онанинг айтишича, Шайхонтоҳур туманидаги 180-мактабда бошланғич синф ўқувчиларидан ўқитувчилар байрами учун 150-200 минг сўмдан пул йиғилмоқда. 

    Мактаб ўқитувчилари учун пул йиғиш масаласига қаршилигини билдирган оналардан бири Гулнора Алимова бошланғич синфларда ташкил этилган ота-оналар қўмитасининг шундай пайтда ташаббускор бўлиб қолишини айтиб, бундай ташаббускорликни қораламоқда. 

    Ота-оналар қўмитасининг фаоллиги фақат шу байрамда сезилса керак, ҳойнаҳой, нега сифатли таълим борасида гап кетганда ҳам шунақа ташаббускорлик бўлмайди уларда, шуниси қизиқ. Бундай ҳолат менинг фарзандларим ўқиётган мактабларда ҳам сезилмоқда. Охирги уч-тўрт кунда ота-оналар қўмитаси пул йиғишга шунчалик киришиб кетишганки, улар Ўзбекистон қонунчилигини эсдан чиқариб, ўзбошимчалик қилмоқда. Ота-оналардан пул йиғиб, уни худдики ўзи бераётгандек тутаётган оналар бу орқали фарзандини ўқитувчига яқинлаштиришни, ўқитувчини шу йўл орқали муттаҳам қилиб, фарзандининг айбларига кўз юмишга ундаётгандек. Бу бизга нима беради? Сифатсиз таълим, қолоқ ўқувчи ва тамагир ўқитувчиларни кўпайтиради, дейди у. 

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Шайхонтоҳур туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири ўтган шанба ва душанба кунлари мактабларда ўқитувчилар байрамига пул йиғиш тақиқланганини эслатганини маълум қилди. 

    Байрамга пул йиғиб ўқитувчига қимматбаҳо совға, қанақадир тақинчоқлар олишни тақиқлаганмиз. Ҳар бир мактабда кузатув кенгашлари ҳам иш бошлаган бўлиб, бунга қарши курашяпмиз, дейди бўлим мудири.

    25.09.2024, 13:01   Изоҳ (0)   32384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#пул#ота-она

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бошига урган, тепган: Хоразмдаги боғчада тарбиячилар болаларни уриб дарс ўтгани аниқланди (видео)

    16.12.2023, 09:57

    Наманганда боғча раҳбари болаларни қабристонга олиб борди

    13.05.2024, 18:53

    Тошкентдаги боғчада тарбиячи адашиб ота-оналар гуруҳига юборган видеоси муҳокамаларга сабаб бўлди (видео) 

    24.05.2024, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.