“Рома” Даниэле де Россини истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига испаниялик мураббий Хави номзодини кўриб чиққан.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, римликлар “Барселона” собиқ мураббийи билан алоқага чиққан.
Бироқ Хави ушбу таклифни “юмшоқлик билан рад этган”.
Шундан сўнг “Рома” Иван Юрич вариантида тўхтаган. Юрич қўл остида жамоа “Удинезе”ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Элдор Шомуродов тўп сураётган жамоа Италия чемпионатида 6 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)