Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь—август ойларида қанча енгил автомашина ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Автомашиналар орасида энг кўп ишлаб чиқарилган тури – Cobalt: 102 052 дона. Кейинги ўринда эса Damas – 59 545 дона.
Шунингдек:
- Tracker – 27 454 дона;
- Onix – 21 607 дона;
- Lacetti-Gentra – 12 837 дона;
- Kia – 12 795 дона;
- Chery – 5 190 дона;
- Haval – 1 390 дона;
- Махсус енгил автомобиллар – 17 321 дона.
Маълумот учун, январь–июль ойларида 84 758 дона Cobalt ишлаб чиқарилганди. Шунингдек, Damas 7 ойда 48 884 дона ишлаб чиқарилган.
UzAutoMotors Lacetti Gentra ишлаб чиқаришни тўхтатиши ҳақида хабар берган эди. 2024 йилнинг июль ойи охирида UzAutoMotors энг сўнгги Lacetti (Gentra) ишлаб чиқарилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)