Сурхондарё вилоятининг Денов туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
![](/static/2024/09/19/2-tftR7_hS.jpg)
Маълум қилинишича, Денов туманида фуқаро М.Д. яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда қўлбола ёғ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Ушбу цехдан 1 020 кг техник чигит, 448 литр қора рангли ёғга ўхшаш суюқлик, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)