Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиадада Уганда шарафини ҳимоя қилган спортчи Ребекка Чептегеининг собиқ севгилиси Диксон Ндиэма спортчига қилинган ҳужум пайтида олган куйиш жароҳатларидан вафот этди, деб хабар бермоқда Reuters.
5 сентябрь куни Чептегеи 33 ёшида вафот этгани маълум бўлди. Аввал хабар қилинганидек, Ндиэма жанжал пайтида унга бензин сепиб, ёқиб юборганди. Эркакнинг ўзи ҳам куйган ва касалхонага ётқизилганди.
“У душанба куни кечқурун жароҳатлар ва куйишлар туфайли вафот этди”, дейди Кениянинг Элдорет шаҳридаги касалхона вакили.
Маълумот учун, Чептегеи Франция пойтахтида бўлиб ўтган Олимпиадада марафонда 44-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)