Ижтимоий тармоқларда “Андижон” клуби 5 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” клубини мағлуб этса, ҳар бир футболчига Onix автомобили совға қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мазкур хабар юзасидан “Дарё” мухбири Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланиб, изоҳ олди.
Айтилишича, тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳокимият ёки ҳомийлар томонидан футболчиларнинг ҳар бирига автомобиль совға қилиш кўзда тутилмаган, — дейилади ҳокимлик ахборотида.
Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви 5 октябрь куни Фарғона шаҳридаги Истиқлол стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Навбаҳор” “Пахтакор”ни, “Андижон” эса “Сурхон” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга чиқди.
Изоҳ (0)