Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шифохонада эркак бошқа палатадаги эркакни қучоқлаб, тегажоғлик қилди. Бу ҳақда Тошкент судлари ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор тумани, “Бешёғоч” МФЙда жойлашган 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасида 31 август куни А.А. (эркак) Н.С. (эркак)га шилқимлик қилган. Судда айбдор палатада ётган бемор билан танишганини, ўша куни Н.С.га телефон қилиб, уни телефонини тузатиб беришини айтиб олдига чақирганини айтган.
Шунингдек, Н.С. хонага кирганда шамол сабаб эшикни ёпиб, орқасидан келиб қучоқлаганини, уни бўйнидан ўпиб, жинсий аъзосига тегганини, қўлини ҳам ушлаб ўзининг жинсий аъзосига тегизганини билдириб ўтган.
Суд ҳукми билан айбланувчига нисбатан беш сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)