Россияда фирибгарликда айбланаётган мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Поповнинг ҳисобларида 30 миллион рублдан ортиқ маблағ аниқланди.
![](/static/2024/09/13/photo_2024-09-13_13-29-12-uZ4gwUvV.jpg)
Тегишли сумма Россия Тергов қўмитаси Бош ҳарбий тергов бошқармаси терговчилари томонидан аниқланган. Бунгача унинг 500 миллион рублли ( 5 миллион 507 минг доллар) мулки топилганди. Попов 17 май куни ҳибсга олиниб, икки ойдан кейин уй қамоғига ўтказилганди.
Унга мансаб сохтакорлиги (Жиноят кодексининг 292-моддаси 2-қисми) ва ўта йирик миқдорда фирибгарлик (Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми) бўйича айбловлар қўйилган. Тергов маълумотларига кўра, у 130 миллион рубль (1 миллион 498 минг доллар) қийматидаги 1,7 минг тоннадан ортиқ металл маҳсулотларини ўғирлашда иштирок этган.
Россия Тергов қўмитаси 4 сентябрь куни Поповга “фирибгарлик” моддаси бўйича айблов эълон қилган. Собиқ вазир ўринбосари ўз айбини тан олмаган, кўрсатма беришдан бош тортган ва тергов билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган.
Изоҳ (0)