Ўзбекистонлик спортчи 21 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган “Усик—Фьюри II” оқшомида рингга кўтарилиши мумкин. Унга ўша куни украиналик Сергей Богачук рақиб бўлиши кутиляпти. Айни пайтда томонлар жанг бўйича музокараларга киришган.
Аввалроқ Турки Ал ал-шайх ҳам Исроил Мадримовнинг Ар-Риёддаги бокс оқшоми доирасида жанг қилишини хоҳлаётгани маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов ўзининг сўнгги жангини Теренс Кроуфордга қарши 4 август куни Лос-Анжелесда ўтказганди. Жанг америкалик боксчининг очколар ҳисобига (115-113, 115-113, 116-112) кўра ғалабаси билан якунланган эди. Украиналик 29 ёшли Сергей Богачук (24-2-0) эса ўзининг охирги жангини Вержил Ортисга қарши ўтказиб, имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)