Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев япониялик боксчи Наоя Иноуэга мурожаат йўллади.
“Иноуэ, вақт келди. Менга манзилни айт. Қўрқма. АҚШда бўладими, Японияда бўладими, исталган вазн, исталган вақтда бўладими, менга фарқи йўқ. Тайёрман. Let’s go champ”, — дейди Муроджон.
Аҳмадалиев 2023 йилнинг декабрь ойида Кевин Гонсалесга қарши жанг қилганди. Қарама-қаршиликнинг 8-раундида ўзбекистонлик бокчи рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди.
Наоя бугун мутлақ жаҳон чемпионлиги унвонини ҳимоя қилди. Токиода бўлиб ўтган бокс оқшомида япониялик спортчи Ти Жей Доэнига қарши жанг қилиб, еттинчи раундда уни нокаутга учратди. Иноуэнинг зарбасидан сўнг Доэни жангни давом эттиролмаслиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)