Бразилиялик футболчи Неймарнинг жароҳатидан тикланиши чўзилмоқда.
“Ал-Ҳилол” форвардининг майдонга қайтиши учун яна 2 ой керак бўлади. Неймар ноябрь ойида қайтиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда АS нашри.
Аввалроқ, “Ал-Ҳилол” бош мураббийи Жорже Жезуш футболчининг сентябрь ёки октябрда жароҳатидан тузалишини айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2023 йилнинг октябрь ойида ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Бразилия ва Уругвай ўртасидаги баҳсда тиззасидан жароҳат олганди.
Изоҳ (0)