“Ҳеч ким кутмаган эди. Фақат биз кутган эдик ва ишонар эдик. P4P етакчиси билан тенгма-тенг жанг қилиб бериш ҳаммага ҳам эмас. Кроуфорд 5—6 йилдан буён ҳеч кимни очколар ҳисоб-китобигача олиб бормаётган эди. Ҳаммани нокаут қилиб ютган. Нокаут у ёқда турсин, маза қилиб ҳам юта олмади-ку Исроилни. Муносиб қаршилик қилиб, муносиб жанг қилиб берди Исроил. Жуда чиройли жанг қилиб берди”, деди Ғиёсов.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи мазкур жангнинг андеркардида рингга чиқиб, мексикалик Мигел Паррани очколар ҳисобига мағлуб этган эди. Лос-Анжелесда бўлиб ўтган жанг 10 раунд давом этди. Унда Шаҳрам Гиёсов очколар ҳисобида рақиби устидан ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)