АҚШнинг Мэриленд штати Жоппатаун шаҳридаги мактабдаги отишмада 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлди.
Бу ҳақда АBC телеканали шаҳар таркибига кирувчи Ҳарфорд округи полициясига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, мактаб биносидаги ҳожатхоналардан бирида жанжал келиб чиққан, натижада бир ўқувчи иккинчисини ўқотар қурол билан оғир яралаган. Шундан сўнг у шоша-пиша таълим муассасасини тарк этган, бироқ бир неча дақиқадан сўнг уни яқин атрофда полиция ходимлари қўлга олишган.
Яраланган ўсмирга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейин касалхонага ётқизилган. Бироқ округ шерифи у касалхонада вафот этганини маълум қилган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.
4 сентябрь куни АҚШнинг Жоржия штати Уиндер шаҳридаги мактабда отишма юз берганди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган, 30 га яқин одам жароҳатланганди.
Изоҳ (0)