АҚШнинг Жоржия штати Уиндер шаҳридаги мактабда отишма юз берди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди, 30 га яқин одам жароҳатланди. Бу ҳақда MSNBC хабар берди.
CNN хабарига кўра, полиция гумонланувчини қўлга олган. Воқеа жойида бешта тез ёрдам машинаси ишламоқда, жабрланганлардан бири вертолётда касалхонага ётқизилган.
ФҚБ ходимлари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига суриштирув ишларида ёрдам бермоқда.
Жорий йилнинг 7 июль куни АҚШнинг Детройт шаҳрида юз берган отишмада ҳам 2 киши ҳалок бўлган ва 19 киши яраланганди. Отишмани содир этганлар яширинишга улгурган.
Изоҳ (0)