Ўзбекистон ҳудудига 6 сентябрь, жума куни нисбатан совуқ ва бир оз нам ҳаво кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Кундуз куни ҳаво бир оз булутли бўлади, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 26-29 даража бўлади.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 22-27 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 6 ва 7 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
6—7 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда 6 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат кеча томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/секундгача тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат 24-29 даража бўлади. 7—8 сентябрь кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 24-27 даража бўлади.
Изоҳ (0)