Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 7,85 сўмга пастлаб, 12 700,10 сўм бўлди. Евро 15,42 сўмга ошиб, 14 114,89 сўм бўлди. Рубль 0,30 сўмга кўтарилиб, 141,25 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар расмий курси 57,69 сўмга кўтарилиб, 12 707,95 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси сўнгги марта май ойида 12 700 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)