Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларига Украина ҳудудини тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилди.
Элчихона ўз мурожаатини кучайиб бораётган кескинлик билан изоҳлаган.
“Украинадан Қозоғистонга етиб олиш учун Қозоғистон фуқаролари қуруқлик йўлларидан фойдаланишлари мумкин: Польша ёки Молдова орқали. У ёғига эса ҳаво қатновлари орқали бориш мумкин”, дейилади хабарда.
Польша орқали кетаётганда, Қозоғистон фуқаролари Шенген визасига эга бўлиши керак. Молдовага кириш учун сизга виза керак эмас.
Дипломатик департамент, шунингдек, барча фуқароларни ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмасликка ва зудлик билан бошпанага кириб олишга чақирди.
Изоҳ (0)