“Исломий давлат” террорчилик ташкилоти Ғазо секторидаги уруш фонида ўз тарафдорларини Европадаги яҳудийларга қарши ҳужумлар уюштиришга чақирди.
Ташкилотнинг ҳафталик “Европадаги жиҳод” журналидаги бош мақолада айтилишича, ташкилот ўзининг мусулмон тарафдорларидан Германия ва “бошқа салибчилар”да содир бўлгани каби кўпроқ ҳужумларни кутмоқда. Мақолада яҳудийларни “қатл ва ўт қўйиш” орқали жазолаш ҳамда уларга зарар етказишга чақирилган.
ИШИД, шунингдек, Исроилда ҳам бош кўтармоқда: Қуддуслик 16 ёшли ўсмир Байт Ханинадаги мактабда ўз дўстларини ИШИД сафига жалб қилишга уринганликда айбланган.
Ўтказилган тергов натижаларига кўра, у мактабда ташкилотнинг террористик контентини тарқатган. Ташкилотни, унинг фаоллари ва мафкурасини мақтаган, ўзини ташкилот аъзоси ва ашаддий тарафдор деб кўрсатган. Шунингдек, террорчилик ҳужумларини амалга ошириш ва Ироққа саёҳат қилиш истаги ҳақида гапирган.
“Мактаб ўқитувчилари бу ҳақда билишган, лекин расмийларга хабар беришмаган”, деди полиция тергов гуруҳи раҳбари.
Тахминан икки ҳафта олдин Исроил умумий хавфсизлик хизмати ва полиция “Исломий давлат” ҳамда “Толибон” ҳаракати материаллари таъсирида Исроилда теракт уюштирмоқчи бўлган Негев аҳолисининг ташкилотини фош қилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)