Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича референдум санасини эълон қилди.
Бу ҳақда республика парламенти икки палатасининг йиғилишида маълум қилинган.
“6 октябрь куни референдум бўлиб ўтади”, деди Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаати чоғида.
Бир ҳафта олдин ҳукумат ушбу масала бўйича Энергетика вазирлиги лойиҳасини қабул қилганди.
Президент имзо чеккан ва сана эълон қилинганидан кейин ҳужжат Марказий сайлов комиссиясига (МСК) юборилади. Ўз навбатида, МСК референдумга тайёргарлик кўриш бўйича иш бошлайди.
Қайд этиш жоизки, Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича тўртта компания ўз технологияларини таклиф қилмоқда: Хитойнинг CNNC, Кореянинг КҲНП, Россиянинг “Росатом” ва Франциянинг EDF компаниялари.
Аввалроқ атом электр станцияси қурилишига сарфланадиган капитал харажатлар 10 миллиард доллардан 15 миллиард долларгача бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ (0)